Abulvose
Qiyofa
Абулвосе (ХВ аср) — шоир. Иншо санъатида моҳир, ҳазил-мутойибага мойил, ҳозиржавоб бўлган. Абулвосе ҳақида Восифий („Бадое’ ул-вақое’“), Жомий („Баҳористон“), Навоик („Мажолис ун-нафоис“) асарларида маълумотлар берилган. Восифий Абулвосенинг ҳозиржавоблиги билан Навоий таҳсинига сазовор бўлгани, Султон Маҳмудга бағишланган „Чор дар чор“ қасидасининг яратилиши тарихи ва 24 байтли шу қасида матнини ҳам келтиради. Жомий ушбу қасидага юксак баҳо бериб, унга ҳеч ким жавоб ёза олмаганини айтади. Навоий Абулвосенинг Маждиддин Муҳаммад ҳақида 500 байтдан ортиқ, бошқалар ҳақида 1000 байтдан зиёд ҳажвлар ёзганини маълум қилади. Жомий вафотидан сўнг Навоий тавсияси билан Абулвосе унинг таржимаи ҳолини ёзган.[1]
Манбалар
- ↑ Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг „Абулвосе“, Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (А-ҳарфи). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2000–2006-йиллар.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |