"Абумуслимнома" −10-11-асрларга оид жангнома. Форс тилида ёзилган, кейинчалик араб, туркий тилларга таржима қилинган. Абу Муслим (Хуросон ва Мовароуннаҳр амири) ҳақидаги ривоят ва афсоналардан иборат. Муаллифи Абу Тоҳир Тарсусийдир. „Абумуслимнома“ қадимий қисса услубида ёзилган бўлиб, унда афсонавий тимсоллар, 10-асрда тараққий топган шарқона эр йигитлик (футувват, бағри кенглик) хусусиятлари ва талаблари ўз аксини топган. Асар Эрон, Туркия, айниқса, Туркистонда катта шуҳрат қозонган. Туркистонда унинг айрим қисмлари асосида мустақил йирик асарлар („Замчинома“ ва бошқалар) яратилган. „Абумуслимноманинг“ ўзбек тилида нашр этилган нусхалари (мас, „Абу Муслим жангномаси“, 1992-йил) ва бошқа ҳам бор.[1]

Манбалар

  1. ↑ Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг „Абумуслимнома“, Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (А-ҳарфи). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2000–2006-йиллар.