Аccидентал Оccидентал
„Аccидентал Оccидентал“, тўлиқ номи: „Аccидентал Оccидентал: Эcономиcс анд Cултуре оф Транситион ин Миттелеуропа, тҳе Балтиc анд тҳе Балкан Ареа“ (таржимаси „Тасодифий Ғарб: Марказий Европа, Болтиқ ҳамда Болқон ҳудудларида ўтиш иқтисоди ва маданияти“) — можар иқтисодчиси ва сиёсатчиси Лажос Бокрос қаламига мансуб марказий режалаштириш иқтисодидан бозор иқтисодиётига ўтиш бўйича китоб. 2013-йил Будапешт шаҳрида Марказий Европа университети нашриёти томонидан чоп этилган. Асарда Бокрос либерал қарашларни илгари сурилган[1][2].
| Муаллиф(лар) | Лажос Бокрос |
|---|---|
| Тил | инглизча |
| Жанр(лар)и | иқтисод |
| Нашр этилган санаси | 2013 |
| Нашриёт | Марказий Европа университети нашриёти |
| Саҳифалар сони | 204 |
| ИСБН | ИСБН 978-615-5225-24-6 |
Асарда ўтишнинг тўққиз элементи, хусусан, бизнес секторини либераллаштириш, макроиқтисодий стабиллаштириш, хусусийлаштириш, молиявий сектор, ширкатларни ислоҳот қилиш, молиявий секторларни бошқаришни ўзгартириш, давлат финансини бошқариш, шаҳар/ҳудудий ҳукуматлар ҳамда юридик ислоҳотлар кўриб чиқилган.
Бўлимлари
- Коммунизм йигирманчи асрдаги иқтисодий ва ижтимоий тузум сифатида
- Маркзаий ҳамда Шарқий Европада бозор ва демократияга ўтиш
- Йигирма биринчи асрга ўтиш
Тақризи
Сассекс университети ходими Алан Майҳеw китобга ёзган тақризида уни ўтиш иқтисодиёти бўйича адабиётга яхши қўшимча дея ижобий баҳолади[1]. Айни дамда, муҳим тушунча ва маълумотлар китобнинг асосий қисми эмас, изоҳлардан ўрин олганини танқид қилди. Аберйстwйтҳ университети ходими Ира Блиатка эса муаллиф очиқчасига Ғарбий капитализм ва қадриятларни ёқлаб, колониалист аргументларни илгари сургани асарнинг асосий камчилиги эканлигини таъкидлади[2]. Шунингдек, асарда тарихий ҳодисалар ва маслаҳатлар қоришиб кетганини танқид қилди.
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 Майҳеw, Алан (2014). „Аccидентал Оccидентал: Эcономиcс анд Cултуре оф Транситион ин Миттелеуропа, тҳе Балтиc анд тҳе Балкан Ареа. Бй Лажос Бокрос. Будапест: Cентрал Эуропеан Университй Пресс, 2013. хии, 192 пп. Нотес. Библиограпҳй. Индех. $55.00, ҳард боунд“. Славиc Ревиэw (инглизча). 73-жилд, № 01. 180–181-бет. дои:10.5612/славиcревиэw.73.1.0180.
- ↑ 2,0 2,1 Блиатка, Ира (14-сентабр 2015-йил). „Аccидентал Оccидентал: Эcономиcс анд Cултуре оф Транситион ин Миттелеуропа, тҳе Балтиc анд тҳе Балкан Ареа“. Эуропе-Асиа Студиэс (инглизча). 67-жилд, № 8. 1333–1334-бет. дои:10.1080/09668136.2015.1076111.
{{cите магазине}}: CС1 маинт: дате формат ()
Ҳаволалар
- „Аccидентал Оccидентал“ Марказий Европа университети нашриёти сайтида (Wайбаcк Мачине сайтида 2017-01-12 санасида архивланган)
| Китобга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |