Аччиқ-чучук — помидор ва пиёздан мавсумий тайёрланадиган салат. Пиёз майда тўғралиб, совуқ сувда ювилади, унинг устига юпқа қилиб пишган помидор, кўк қалампир тўғралади, туз сепиб аралаштирилади. Аччиқ-чучук тайёрлашда 500 г помидорга 1 — 2 бош пиёз ва таъбга кўра туз, қалампир керак бўлади. Бундай салат Фарғона водийсида шакароб номи билан машҳур. Унга юпқа ва майда тўғралган бодринг ҳам қўшилади.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил