Achchiqbodom
Аччиқбодом (Амйгдалус бучариcа) – раънодошлар оиласига мансуб кичкина дарахт ёки бута. Баландлиги 1,5 м га яқин. Барглари наштарсимон ёки тухумсимон, бўйи 3 – 4, эни 1,5 – 2 см, бир йиллик новдаларида биттадан, эски новдаларида ғуж-ғуж жойлашган. Гуллари икки жинсли, оч бинафша рангли, бўйи 14-19, эни 8-11 мм. Бодомнинг пўсти қалин тук билан қопланган, бўйи 20 – 38 мм. Мағзи аччиқ. Аччиқ бодом март – апрелда гуллаб, июн – июлда мева беради. Самарқанд, Қашқадарё, Сурхондарё ва Тошкент вилоятларининг денгиз сатҳидан 850 – 2500 м баландликдаги адир ва тоғларида, тош ораларида ва сершағал тупроқларда ўсади. Аччиқ бодомдан ширин мағизли бодом ва шафтоли етиштиришда пайванд таг сифатида ва кам сув, шағалли адир ва тоғ қияларини дарахтзор ва мевазорлаштиришда фойдаланилади. Мағизда 50% мой ва 2,5 – 4% гача амигдалин глюкозиди бор, ундан ҳар хил дорилар тайёрланади. Аччиқ бодом мойи йўтал, истисқо, зотилжам ва буйрак касалликларига даво. Маҳаллий аҳоли Аччиқ бодомнинг илдиз пўстидан матоларни сариқ рангга бўяшда ва тери ошлашда фойдаланади.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |