Аччиқбута (Аммотҳамнус леманнии) – бурчокдошлар оиласига мансуб бута. Бўйи 50 – 100 см. Барглари тоқ пацимон, уз. 10 – 19 см, калин тук билан қрпланган. Гуллари оқ бўлиб, узун шингилда жойлашган. Дуккаги 1 – 4 уруғли, спиралсимон. Уруғи тухумсимон, силлиқ, бўйи 4, эни 3,5 мм. Аччиқбута апрел-майда гуллаб, май-июнда уруғлайди. Аччиқбута Бухоро ва Сурхондарё вилоятларидаги қумларда ва шагалли ерларда ўсади. Аччиқбутанинг тарки-бида 0,5 ― 1,12% алкалоид бор. Илдизида 12 – 14%, танасида 3 −5% ва илдиз пўстила 27 – 30% бўёқ модда бўлади. Аччиқбутанинг илдиз қай-натмаси халқ табобатида бодга қарши ишлатилади.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил