Achchiqmiya
Аччиқмия (Гобелиа пачйcарпа) ― Бурчоқдошлар оиласига мансуб кўп йиллик ўсимлик. Бўйи 30 – 45 см, қалин тук билан қопланган. Барглари мураккаб пацимон, узунлиги 10 – 18 см. Гуллари поянинг юқорисида шингил бўлиб жойлашган. Дуккагининг узунлиги 4,5 – 6 см, эни 7 – 9 мм. Аччиқмия апрел – майда гуллаб, июн – июлда уруғлайди. Тошкент, Самарқанд, Фарғона ва Бухоро вилоятларида турли шароитда, шунингдек лалми экинлар орасида ўсади. Эрон ва Афғонистонда ҳам тарқалган. Аччиқмия заҳарли ўсимлик. Уруғида ва поясида 2,5 – 3 % алкалоид (асосан пахикарпин, софокарпин, софорамин, софоридин ва алоперинлар) бор. Пахикарпин алкалоиди тиббиётда ҳар хил қон ва тери касалликларини даволашда кенг қўлланади. Аччиқмия уруғи аралашган буғдой уни аччиқ ва заҳарли бўлади. Халқ табобатида Аччиқмиянинг майдаланган уруғи овқат ҳазм бўлишини яхшилаш ва иштаҳа очишда қўлланади[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |