Achchiqsuv
Аччиқсув — Фарғона вилоятининг жануби-ғарбидаги сойил Қирғизистон ҳудудидаги Баткен-Бужум водийсидан бошланади.
Кўлбулоқ, Қоракўл, Закан-ариқ, Чилғозли ирмоклари қўшилиб Аччиқсувни ҳосил қилади. Булоқлардан сув олади. Узунлиги 54 км. Дастлаб шимол томон оқади. 30 км масофагача тоғ оралиғидаги текис водийдан, сўнг чуқур водийлар ҳосил қилиб, Гузан ва Бурган адирларини кесиб ўтади ва текисликка чиқади. Ўртача йиллик сув сарфи 4 м³/сек. Баҳор ва куз ойларида тўлиб оқади. Аччиқсув Фарғона вилояти Ўзбекистон тумани ерларини суғоради[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Географияга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |