Аччиқтош — Қўш сулфат тузларининг кристаллогидратлари, бу ерда Ме1 бир валентли (К, На, Ли, Рд ва ҳоказо). Меш уч валентли (А1, Фе, Сг ва ҳоказо) металлар. Сулфатли минераллардан 30 га яқини халқ тилида Аччиқтош деб аталади. Табиий шароитда соф ҳолда учрамайди. Соф Аччиқтош бир валентли ва уч валентли металлар сулфатларининг иссиқ сувдаги эритмаларини аралаштириш йўли билан олинади. Аччиқтошли минерални сувда эритиб буғлатиш Аччиқтошни тозалашнинг энг осон усулидир. Аччиқтошнинг барча турлари кристалл шаклда, нордон таъмли бўлиб, оғизни буриштиради. Аччиқтош қиздирилганда таркибидаги сувини йўқотиб, хира тортиб қолади. Ўрта Осиёда шўрсув, Гугуртдоғ конларида, Ҳисор тизмасида ва бошқа жойларда учрайди. Аччиқтош кўнчиликда, босма ишида, фото саноатида, газлама бўяшда, қоғоз ишлаб чиқаришда ишлатилади. Алюминийли Аччиқтош тиббиётда ҳам қўлланади. Аччиқтош тери ва шиллиқ пардаларни қуритади ва дезинфексиялайди. Аҳоли томоқ оғриғи, оғиз ўйилиши, милкяллиғланиши каби касалликларни даволашда қадимдан Аччиқтошдан фойдаланиб келади[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент 2000-йил