Аччисой – Навоий вилояти Хатирчи туманидаги сой. Оқтоғнинг жанубий ён бағрида 800 м баландликдаги адирлардан бошланиб, жанубий томон оқади. Баҳорда Шовот каналига қуйилади. Узунлиги 18 км. Ёмғир ва булоқлардан сув олади. Аччисой қиш ва баҳор фаслларида серсув бўлиб, ёз ва кузда деярли қуриб қолади[1].

Манбалар

  1. ↑ Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг „Аччисой“, Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (А-ҳарфи). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2000–2006-йиллар.