Ачинлар, аче – Индонезиядаги халқ, Суматра оролининг шимолида, ўтмишда Аче султонлиги мавжуд бўлган минтақада яшайди. Аҳолиси 1,7 млн. киши (1992-йил). Индонез тил гуруҳига оид ачин тилида сўзлашади. Ислом динига эътиқод қилади. Асосий машғулотлари – деҳқончилик (шоликорлик, қора мурч, кокос, каучук ва бошқалар); ҳунармандчилик – тўқимачилик, бўйра тўқиш ва бошқа, металлни қайта ишлаш, қайиқсозлик. Ачинлар ўзига хос бой адабиётга эга[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил