"Аcқуа Панна" — Тоскана шаҳридаги Флоренсия яқинидаги Апеннин этакларида жойлашган булоқдан тўкилган табиий минерал сувнинг италян бренди. Швейсариянинг Нестлé компанияси таркибига киради. Аcқуа Панна манбаи Апеннин тог'ларида 1100 м (3700 фут) баландликда жойлашган[1].

Аcқуа Панна
Тури Нестле консерни шўба корхонаси.
Тармоғи минерал сув
Қачон асос солинган 1860
Тугатилиш сабаби  Италия, Тоскана
Вебсайти аcқуапанна.cом

Тарихи

1564-йилдан бери Тоскана тоғларида ҳимояланган қўриқхона ўзининг бузилмаган табиий тозалиги туфайли Медиcис оиласининг эътиборини тортди[2]. Ўшандан бери Аcқуа Панна Медиcис оиласининг сувига айланди, улар таътилларини Вилла Паннадаги ёзги қароргоҳда ўтказардилар[2]. Юмшоқ таъми билан Аcқуа Панна оила шаҳар ташқарисида ўтказадиган ҳашаматли тушлик ва кечки овқатларнинг ажралмас атрибутига айланди. Аcқуа Панна компанияси 1860-йилда ташкил этилган: Торригиани (италян.) маркизлари минерал сувни шишага солиб, сотишни бошладилар[3]. Дастлаб, у 54 литр ҳажмли улкан шишаларга қуйилган ва кўчириш мақсадида ўралган[3].

1910-йилда биринчи марта бир литрлик шиша идишларда Аcқуа Панна[3] чиқарилди ва 1957-йилда Италиянинг Сан Пеллегрино компанияси ушбу брендга бўлган барча ҳуқуқларни сотиб олди. 1970-йилда минерал сув Италияда биринчи марта пластик бутилкаларга қуйила бошланди. 2003-йилда бу сув соммелиэр халқаро ассоциациясининг расмий сувига айланади[3]. 2014-йилда Аcқуа Панна шишаларида Тоскана минтақасининг энг юқори сифатли маҳсулотларини тасдиқлайдиган Тусcан Тасте фирма белгиси пайдо бўлди[2].

Барча ҳуқуқлар Швейсариядаги Нестле консернининг — Нестле Wатерс бўлимига тегишли. Сувда кам миқдорда натрий, юқори консентрацияли бикарбонатлар ва сулфатлар мавжуд.

Сувнинг минерал таркиби

Чиқариш шакли

Сув тўғридан-тўғри манбанинг ўзида 250 мл, 500 мл, 750 мл ва 1 литр ҳажмдаги махсус шиша ва пластик идишларга қуйилади.

Манбалар

  1. ↑ ЛаМореаух, П.Э.; Таннер, Ж.Т.. Спрингс анд Боттлед Wатерс оф тҳе Wорлд: Анcиэнт Ҳисторй, Соурcе, Оccурренcе, Қуалитй анд Усе. Спрингер Берлин Ҳеиделберг, 2012 — 109-бет. ИСБН 978-3-642-56414-7. Қаралди: 2017-йил 24-ноябр. 
  2. ↑ 2,0 2,1 2,2 „Бренд Аcқуа Панна (Аква Панна) от производителя Нестле Wатерс“ (ру). глобалалcо.ру. 2020-йил 17-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 17-июл.
  3. ↑ 3,0 3,1 3,2 3,3 „Аcқуа Панна представляет новую версию бутылки“ (ру). глобалалcо.ру. 2020-йил 17-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 17-июл.