Ad-Dimaniyat orollari
Ад-Диманият ороллари – Уммон Султонлигидаги ҳимояланган ҳудуд.
| Ад-Диманият ороллари | |
| Жойлашуви | Маскат, Уммон Султонлиги |
| Ҳудуд | 100 га |
Қўриқхона Маскатнинг Ал-Сиб вилоятида, Барка қирғоғидан (70 километр (43 ми) Мускатдан ғарбда) тахминан 18 километр (11 ми) масодаги ҳудудда жойлашган. Умумий майдони 100 гектар (250 акр) бўлган тўққизта оролдан иборат. Қўриқхона бой табиий меросга эга бўлиб, бир неча турдаги маржон рифлари, шу жумладан, уларнинг жуда кам учрайдиган баъзи турларига тўла. Бундан ташқари ушбу оролда тухум қўядиган кўп сонли денгиз тошбақалари ҳам яшайди.
Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим масалалари вазирлигининг қароридан сўнг кемпинг ҳамда сувга сакраш спорти ихлосмандлари ҳудудга кириш учун кўпроқ пул тўлайдилар[1].
Ад-Диманиятга кириш чет элликлар 10 ОМР, маҳаллий аҳоли учун эса 5 ОМР тўлашлари керак.
Янги қоида ишлаб чиқилишидан олдин оролларга кириш барча учун 1 ОМР, сувга сакровчилар учун 3 ОМР, кемпингчилар учун 5 ОМР ёки ушбу турларнинг барчасини ўз ичига олувчи бутун пакет учун 7 ОМР тўланар эди. Янги қонунга кўра, уммонлик бўлмаганлар ташриф буюрувчилар кунлик тур учун 3 ОМР, сувга сакраш спорти учун 6 ОМР, умумий кемпинг ҳамда сувга сакраш пакети учун 10 ОМР тўланади.
Оролларга ташриф буюриш учун Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ишлари вазирлигининг розилиги талаб қилинади, ушбу қоида аввалги қонунда ҳам белгиланган эди. Оролда максимал 5 кун давомида қолишга рухсат берилади, гуруҳдагилар сони эса 12 кишидан ошмаслиги керак[2].
Маҳаллий равишда ороллар Ҳароба, Ҳуёт, Ал-Жабал ал-Кабир (Ум ас-Сакан) номлари билан аталади. Ал-Жабал ал-Кабир оролининг ўзи Ум ал-Ливаҳа (Минора) ҳамда учта оролни ўз ичига олувчи Ал-Жавн деб номланадиган иккита ороллардан иборат.
Манбалар
- ↑ „(МЕCА)“. 2020-йил 17-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 20-июн.
- ↑ „Тимес оф Оман“. 2024-йил 3-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 31-май.
Ҳаволалар
Адабиётлар
- ДАИМĀНИЙĀТ (дймạнйạт), ин: Форс кўрфази, Уммон ва Марказий Арабистоннинг Онлайн газетаси, Таҳрирловчи: Брилл. Онлайн маслаҳат 2018-йил 10-июлда < ҳттпс://дх.дои.орг/10.1163/2405-447Х_лоро_CОМ_040131 >. Биринчи марта онлайн нашр этилган: 2015 (онлайн сканерлаш, онлайн матн)
| Уммон Султонлиги географиясига оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |