Ad hominem
Ад ҳоминем (лотинча: "шахсга қарши") жумласи қисқартма сифатида қўлланилувчи аргументум ад ҳоминем (лотинча: „шахсга қарши баҳс“) бир неча турдаги аргумент (сабаб)ларга ишора қилувчи, келтирилган сабабларнинг барчаси нотўғри бўлган фалсафий-мантиқий мунозараларнинг бир туридир. Одатда, ушбу риторик стратегиядан, бирор мавзу юзасидан келиб чиққан мунозараларда, маърузачи унинг фикрига нисбатан келтирилган аргументни четга сурган ҳолда, у билан баҳс юритаётган шахснинг характерига, мотивига ёки бошқа атрибутига ҳужум қилиш учун қуроли сифатида фойдаланади. Ад ҳоминемнинг энг кенг тарқалган шакли: "А шахс х фикрга даъво қилади. Б шахс эса А киши шахсиятида „номақбул хусусият мавжуд“, дея даъво қилади. Ушбу сабаб юзасидан Б шахс х фикр ҳақида келтирилган барча аргументлар нотўғри деган хулосага келади".
Ад ҳоминем — лотинча ибора бўлиб, мантиқий хатонинг бир тури ҳисобланади. Унда аргумент учун обектив ва мантиқий фикрларни келтириш ўрнига, аргумент келтираётган киши характери, мотиви ёки бошқа атрибутларига эътибор қаратилиб, шу кишининг ижобий/салбий томонларини кўрсатиш орқали исбот келтирилади.
Янглиш ад ҳоминем мулоҳазалари аргументнинг тўғрилиги дедуксия ёки силлогизмга эмас, балки ушбу аргументни илгари сураётган кишининг шахсиятига алоқадор сабабга асосланган ҳолда юзага келади.
Асосли ад ҳоминем аргументлари норасмий мантиқда юзага келади ва бунда аргумент келтирган шахс гувоҳлик, экспертиза ёки ўзлари илгари сураётган позицияни тасдиқловчи маълумотларни нуфузли далилларга суянган ҳолда келтиради. Бундай ҳолатда, даъво қилувчининг нохолис ниятдалиги, тажрибаси камлиги (йўқлиги) ёки манфаатлар тўқнашуви мавжудлиги ҳақида қарама-қарши далиллар келтирилиши мумкин. Ад ҳоминемнинг яна бир турида фақат бирор бир соҳага ихтисослашган фалсафий таълимотларда учрайдиган нишонга тааллуқли эътиқодлар ва далилларни унинг ўзига қарши ишлатишнинг диалектик стратегиясидан фойдаланилади. Лекин, эътиқод борасида аргумент келтирган шахс далилларнинг асосли ҳамда тўғри эканлигини инкор этади.
Ад ҳоминем бўйича тадқиқотлар илк марта қадимги Юнонистонда олиб борилган. Жоҳн Лоcке (талаффузи: Жон Лок) ХВИИ асрда ад ҳоминем бўйича тадқиқотлар олиб бориш тизимини қайта тиклади.
Тарихи
Ад ҳоминем аргументлари ғарб фалсафий таълимотида қадимги юнонлар давридан бери маълумдир. Арасту ўзининг Сопҳистиcал Рефутатионс (тарж. Софистик раддиялар) асарида аргументни эмас, балки савол берувчининг шахсиятини нишонга олиш нотўғри эканлигини батафсил баён қилади[2]. Қадимзамон тадқиқотлари орасида янглиш ад ҳоминем аргументларининг кўплаб мисоллари пирронист файласуф Сехтус Эмпириcус асарларида сақланиб қолган. Ушбу аргументлардан рақиблар бир бирининг тушунча ва тахминларининг асоссиз эканлигини ўз далиллари ҳамда фаразлари орқали кўрсатиш мақсадида баҳслашувчи томонга қарши диалектик стратегиянинг бир қисми сифатида фойдаланишади. Шу тарзда, аргументлар шахсга қаратилган ҳолда (ад ҳоминем), лекин далиллар келтирувчи кишининг шахсиятига боғлиқ хусусиятларига ҳужум қилмасдан амалга оширилганида ўз асослигини сақлаб қолади[3].
Италиялик полимат Галилео Галилеи ва инглиз файласуфи Жоҳн Лоcклар аргументни ад ҳоминемнинг бир шакли бўлган мажбуриятдан келиб чиққан ҳолда кўриб чиқишни афзал билишган. Яъни, келтирилган аргумент рақибнинг тамойилларига тўғри келадими ёки йўқлиги асосида текшириш зарурдир. ХИХ асрнинг ўрталарида инглиз мантиқшунос файласуфи Ричард Wҳатлей (талаффузи: Ричард Уотлий) томонидан келтирилган кенг кўламли таъриф орқали ад ҳоминем атамасининг замонавий тушунчаси шакллана бошлайди. Wҳателйга кўра, ад ҳоминем далиллари „шахснинг ўзига хос ҳолатлари, характери, очиқ фикрлари ёки ўтмишдаги хатти-ҳаракатларига қаратилган“ бўлиши керак[4].
Ад ҳоминем аргументлари ҳақидаги қадимий тушунча замонавий аристотел фалсафа мактаби давомчилари орасида ХИХ аср ва ҳатто ХХ асрларда ҳам сақланиб қолган. Мисол учун, Доминиканлик роҳиб ва кардинал Томмасо Мариа Зиглиара, шубҳасиз, аристотел мактабининг қадимий таълимоти мунозараларига таянган ҳолда, мутлақ ва нисбий намойишларни ажратиб кўрсатди. Шу билан бирга у: "Мутлақ" далил " — бизнинг ҳақиқатни тан олишимиз ва қабул қилишимиз. Бунга қўшимча сифатида, биз Худонинг мавжудлигини яратилишнинг тасодифий табиати ва шунга ўхшаш бошқа далиллар асосида исботлаганимиз каби мутлақ олганда, тўлақонли ва ишончли хулоса қилишимиз мумкинлиги, деган ўзига хос назарияни аристотел таълимотининг қадимий йўналишидан замонавий мактабига олиб кирган. Бироқ, нисбий ад ҳоминем биз баҳслашаётган шахс томонидан қамраб олинган исбот ва далиллар ва уларнинг тан олинган ҳамда биз рад этадиган принсиплардан келиб чиқиши, бундай принсипларнинг ҳақиқати ҳақидаги саволни четга суриб қўйган ҳолда юзага қалқиши мумкин. Агар кимдир материалистлар ёки рационалистлар томонидан тан олинган тамойилларни ўз таълимотлари ёлғон эканлигига ишонтириш, дея қабул қилса, биз юқорида таъкидлаган нисбият ўзини намоён этади[5].
Вақт ўтиши билан мазкур атама бошқа маънога эга бўлишни бошлайди. Ушбу ҳолатга ХХ асрнинг бошларига келиб, бир мантиқий хато билан боғлиқлик сабаб бўлади. Баҳслашувчи аргументни рад этиш ўрнига, рақибига ҳужум қилишни бошлайди. Ушбу ёндашув ХХ асрнинг ўрталарида фалсафий дарсликларда ҳам оммалашган ҳамда унга мазкур асрнинг иккинчи ярмида австралиялик файласуф Чарлес Леонард Ҳамблин томонидан эътироз билдирилган. Батафсил ёндашув давомида у шахсга қарши баёнотни киритиш у келтирган аргументни нотўғри далилга айлантирмаслигини таклиф қилади. Чунки бу ибора хулосасига олиб келадиган аниқ асос эмас. Ҳаблиннинг танқиди кўпчилик томонидан эътирозларга сабаб бўлган. Канадалик файласуф Доуглас Н. Wалтон (талаффузи: Дуглас Уолтн) эса ад ҳоминем аргументининг нотўғрилигини янада чуқурроқ текширишга киришади[6]. Ҳозирги кунда, махсус фалсафий қўлланишлар доирасидан ташқарида, ад ҳоминем атамасидан фойдаланиш, уларнинг далилларини рад этиш учун шахснинг характери ва ахлоқига тўғридан-тўғри ҳужум қилишни англатади[4].
Терминологияси
Лотинча аргументум ад ҳоминем ибораси „шахсга қарши баҳс“ деган маънони англатади[2]. „Ад“ „қарши“ сўзига мос келиши, ёкида „га“ ёки „га қарши“ деган маънони ҳам англатиши мумкин[7].
Ад мулиэрем ва ад феминам атамалари, танқидга учраган киши аёл жинсига мансуб бўлганида қўлланади.
Аргумент турлари
Янглиш турлар
Янглиш ад ҳоминемда фикрлаш аҳамияциз бўлган нотўғри тушунчалар сифатида таснифланади[8]. Ад ҳоминемда хатоликнинг бир неча турлари мавжуд. Буларнинг барчаси умумий схема бўйича бўлиб, суҳбатдош бировга тегишли аргументнинг моҳияти билан шуғулланиш ёки уни рад этишга уриниш ўрнига, аргумент тарафдорининг характерига ҳужум қилади[9].
Вазиятга боғлиқлик
Cирcустанал ад ҳоминем — манбанинг холис эканлигини инкор этишга асосланган ҳужум тури. Бу шуни кўрсатадики, бирор бир шахс маълум бир позицияни эгаллашга мойил бўлиб, холислик чегарасини кесиб ўтган вазиятда бўлиши мумкин. (масалан, иши, бойлиги, мулки ёки муносабатлари). Оддий мисол сифатида ота ўз қизига чекишни бошламаслигини, чунки бу унинг соғлиғига зарар етказиши ҳамда агар, қизи чекишни бошласа, у кўчадаги чекувчи аёлларга ўхшаб қолиши мумкинлигини ҳамда у ҳам бир пайтлар чекувчи бўлганини ва ҳозирда буни ташлаганини таъкидлайди. Чекиш турли касалликларга олиб келиши мумкинлигини ушбу вазиятни ўзгартирмайди. Отасининг номувофиқлиги унинг даъвосини рад этиш учун асосли сабаб бўла олмайди[4].
Ушбу шароитдаги ад ҳоминем далиллари ҳар доим ҳам янглиш бўлиши шарт эмас. Улар нотўғри бўлиши мумкин, чунки маълум бир далил келтиришга мойиллик аргументни инкор қилмайди (бу генетик нотўғри — даъвонинг манбасига кўра нотўғри эканлиги ҳақидаги далил билан мос келади). Агар тарафкашлик ҳолати очиқланса ҳамда қарама-қаршилик аргументга тегишли бўлса, улар ишончли далиллар бўлиши мумкин[10]. Агар кимдир (А шахс) бошқа кимдирнинг (Б шахс) шахсиятига ҳужум қилса ҳамда А шахсга қарши аргумент келтирса, Б шахс ўзининг аргументига тегишли бўлган ҳолатида янглиш ад ҳоминем юзага чиқади.
Мотивга мурожаат
Мотивга мурожаат қилиш — ушбу ад ҳоминем шартли аргументнинг алоҳида ҳолати бўлиб, унда аргумент таклиф қилувчининг мотивларини шубҳа остига қўйиш орқали эътироз билдирилади.
Эрго деcедо, лотинча „шунинг учун тарк эт“ ёки „кейин кет“ деган маънони англатади. Аргументум эрго деcедо сўзининг қисқартирмаси бўлмиш ушбу жумла, шунингдек, хоин танқидчи хатоси иборасини ифодалаш маъносида ҳам қўлланиилади[11]. Танқидчининг танқидига жавоб беришни билдириб, танқиднинг ўзига жавоб бериш ўрнига, ошкор этилмаган қулайлик ёки ташқи гуруҳга алоқадорлик каби айбловлар юзасидан баҳс олиб борилади. Янглиш жиҳатдан, танқидчи танқид қилинган гуруҳнинг анъана ва урф-одатларини қадрламайди ёки уни хоин дея эълон қилади. Шунинг учун танқидчи одатда танқид қилинган гуруҳни тарк этиш орқали савол ёки мавзудан бутунлай қочишни мақсад қилиб олади[12]. Ушбу жараёнда танқидчи мағлуб бўлаётканини сезгани ҳолда мавзуни буришга уриниш, рақибни хоин ёки тил бириктиришда айблаш орқали ўзини ҳимоя қилишга уриниши ҳам мумкин.
Уюшганлик бўйича айблов
Ушуйганлик бўйича айбловлар, яъни баҳслашувчи обрўсизланган шахс ёки гуруҳ билан алоқадорликда айблаш. Ушбу ҳолат, баъзида, кимнингдир аргумент келтираётгани ҳамда унга рақиб бўлган шахснинг қарашлари ўртасидаги ўхшашлик туфайли аргументнинг бошқа тарафдорлари томонидан манбага ҳужум қилинган ҳолатларда ад ҳоминем хатоликларининг бир тури бўлиши мумкин[13].
Аргументнинг ушбу шакли қуйидагича ифодаланади[13]:
- С шахс C даъвосини билдиради.
- С шахс, шунингдек, обрўсизланган Г гуруҳ билан алоқага эга
- Шунинг сабабдан С шахс ва унинг қарашлари шубҳали.
Академик Леигҳ Колб 2008-йилда АҚШ вице-президентлигига номзод бўлган Сараҳ Палин Бараcк Обама шахсиятига ҳужум қилгани сабабини, Обама бир пайтлар, 1960-йилларда Wеатҳер Ундергроунд террор гуруҳида етакчи бўлган Билл Аерс билан бирга ишлагании юзасидан бўлгани туфайли деб билади. Обама ҳар қандай террорчилик ҳаракатини қоралаганига қарамай, рақиблари уни терроризм билан боғлашади[14].
Бирлашма томонидан айбдорлик кўпинча ижтимоий ва сиёсий мунозараларда учраб туради. Шунингдек, маълум бир гуруҳ билан боғлиқ бўлган йирик воқеалардан (масалан, жанжал ва терроризм) кейин пайдо бўлади. 11-сентабр хуружларидан кейин АҚШда мусулмонларга қарши ҳужумлар авжига чиққани Леигҳ Колб томонидан келтирилган мисолдир[14].
Ту қуоқуэ
Ад ҳоминем ту қуоқуэ (сўзма-сўз: „Сен ҳам шундайсан“) — бу шахсий ҳужумга (ёки ад ҳоминем аргументига) жавоб[15].
Ту қуоқуэ қуйидагича тавсифланади:
- А шахс з аргументни даъво қилади.
- Б шахс эса А шахснинг характерига ёмон тафсифда бўлган х хусусиятга эга эканлигини таъкидлаб ҳужум қилади.
- А шахс Б шахсга қарши ҳужум қилган ҳолда ўзини ҳимоя қилади ва сен ҳам худди шу х хусусиятга эгасан дея айблов қўяди[7].
Ушбу ҳолатга мисол сифатида, фалсафа профессори Георге Wрислей (талаффузи: Жорж Врисли) юқоридаги фаразларни исботлаш учун келтирган вазиятини келтиришимиз мумкин: Бизнесмен ва сиёсатчи университетда унинг олиб бораётган компанияси тизими қанчалик яхши ишлаши ҳақида маъруза ўқияпти. Талаба ундан сўради: „Сиз ва сизнинг компаниянгиз ўз халқига қарши қурол ишлатадиган учинчи дунё ҳукмдорларига қурол сотаётгани ростми?“ ва тадбиркор жавоб беради: „Сизнинг университетингиз ўша мамлакатларга қурол сотаётганини даъво қилаётган компания томонидан молиялаштирилиши ростми? Сиз ҳам елкасида икки қаноти байроқ каби ҳилпираётган фаришта эмассиз“. Талабанинг ад ҳоминем айблови бизнесмен лойиҳалаштиришга ҳаракат қилаётган ҳикояга мос келади. Шунинг учун бу нотўғри эмас. Бошқа томондан, ўқувчига қилинган ҳужум (яъни, талабанинг номувофиқлиги) бошланғич ҳикоя учун аҳамияциз. Демак, тадбиркорнинг ту қуоқуэ жавоби янглиш бўлган[7].
Канадалик файласуф Чристопҳер Тиндале (талаффузи: Кристофер Тиндал) ту қуоқуэ хатосига бироз бошқача ёндашади. Тиндаленинг сўзларига кўра, мунозара қилувчининг тарихига оид аргументга жавоб берилганда ту қуоқуэ хатоси пайдо бўлади. Ушбу далил ҳам яроқсиз, чунки у асосни инкор этмайди. Агар асос тўғри бўлса, унда А шахс иккиюзламачи ёки ҳатто фикрини ўзгартирган бўлиши мумкин. Аммо бу баёнотни мантиқий нуқтаи назардан камроқ ишончли қилмайди. Тиндале томонидан келтирилган энг кенг тарқалган мисол, шифокор беморга вазн йўқотишни маслаҳат берганида, бемор унинг диэтага ўтишига ҳожат йўқлигини таъкидлайди, чунки шифокор ҳам ортиқча вазнга эга[2].
Wҳатабоутизм, шунингдек, wҳатабоутерй деб ҳам аталади. Бу мантиқий хатоликнинг бир варианти бўлиб, рақибнинг аргументини тўғридан-тўғри рад этмасдан, уларни иккиюзламачиликда айблаш орқали унинг позициясини обрўсизлантиришга ҳаракат қилиш ҳолатидир[16][17][18].
Қўпол ад ҳоминем
"Ад ҳоминем" атамаси баъзида маълум бир таклиф бўйича баҳсга бевосита боғлиқ бўлмаган ҳақорат қилиш ҳолати учун ишлатилади. Мисол учун, рақибини „фирибгар“ деб атаган сиёсатчи „ад ҳоминем“ деб баҳслашишда айбланиши мумкин[2][19][20].
Қудуқни заҳарлаш
Қудуқни заҳарлаш (ёки қудуқни заҳарлашга уриниш) норасмий ёлғоннинг бир тури бўлиб, унда мақсад ҳақидаги салбий маълумотлар мақсадли одам айтмоқчи бўлган фикрини обрўсизлантириш ёки масхара қилиш мақсадида олдиндан тақдим этилади. Бу атама биринчи марта Жоҳн Ҳенрй Неwман (талаффузи: Жон Генри Нюман) томонидан ўзининг Апологиа Про Вита Суа (1864) асарида ад ҳоминем маъносида ишлатилган[21]. Бу атаманинг келиб чиқиши қудуқни заҳарлаш ҳолати юзасидан келиб чиққан бўлиб, қадимий урушлар даврида ҳужумга учраган армия кучини камайтириш учун босқинчи армия олдидан тоза сув манбаларига заҳар қуйиш амалиётига ўхшатишдир.
Ад ҳоминем аргументларининг асосли турлари
Эътиқод юзасидан далил
Имон-эътиқоддан келиб чиқувчи ад ҳоминем аргументи, диалектик стратегия сифатида, баҳслашилаётган позицияни эгаллаганларнинг эътиқодлари, қарашлари ва тахминларидан, яъни нуфузли манбалар асосида тузилган ҳамда одамлар ҳақиқат деб ҳисоблайдиган далиллардан фойдаланадиган ишончли аргумент туридир. Бундай фойдаланиш одатда фақат ихтисослашган фалсафий ёндашувларда ёки ХХ асрдан олдинги даврлар таълимотида учрайди[22]. Ушбу турдаги аргумент эх cонcессис аргументи сифатида ҳам танилган (лотинча „аллақачон қабул қилинган нарса“)[4].
Ад ҳоминем далиллари, гувоҳлик ва нуфузлилик
Ад ҳоминем аргументлари танқид қилинаётган шахс расмий силлогизмни таклиф қилишдан кўра, нуфузли далиллар ёки шахсий тажрибага асосланган гувоҳликларни илгари сураётганда долзарбдир[23].
Масалан, судда бўлиб ўтган суҳбатни оладиган бўлсак, унда адвокат гувоҳни сўроқ қилади. Гувоҳ илгари ёлғон гапиргани учун судланганлигини аниқланади. Ва ушбу ҳолат мазкур гувоҳга ишонмаслик керак деган хулосага олиб келиши мумкин, бу эса янглиш фикр бўлмайди[7].
Фойдаланиш
Нотўғри фойдаланиш
Оммабоп эътиқоддан фарқли ўлароқ, бировни шунчаки ҳақорат қилиш нотўғри ад ҳоминем эмас. Характерга ҳужум, агар у ҳақиқий аргумент эвазига ишлатилса, янглиш ад ҳоминем деб ҳисобланади[24].
Мисоллар:
- Аниқ сўкиниш: Б шахс А шахсга қарата шундай дейди: „Сен аҳмоқсан“. Бундай ҳолда, ҳеч қандай тортишув йўқ, фақат сўкиниш1.
- Янглиш: А шахс аргументига, Б шахс жавоб беради: „Сен аҳмоқсан ва хунуксан, шу сабабли сенинг гапинг тўғри бўлиши мумкин эмас“. Б шахс ҳақиқий жавоб ёки далил таклиф қилмайди, фақатгина сўкиниш. Бу эса нотўғри.
- Рад этиш: А шахс аргумент келтиради, Б шахс "А кишининг аргументини чинакам рад этган ҳолда „сиз чинакамига овсарсиз“ дея жавоб беради. Потенсиал ва беғубор равишда, Б шахс А шахс келтирган аргументга чин дилдан жавоб берган ҳолда, шунчаки ҳақорат қилади. Бу янглиш ҳолат эмас, чунки ҳақорат характерга ҳужум аргументига алмаштирилмаган.
Мунозараларда фойдаланиш
Ад ҳоминем янглиш ҳолатлари ғайритабиий деб ҳисобланади ва мулоқотнинг ривожланиши учун конструктив муҳит яратишга ёрдам бермайди[25]. Ад ҳоминем ҳужуми иккиюзламачилик айбловидан ўзини ҳимоя қилиш зарурлигини ҳис қилишга мойил бўлган нишоннинг характерига ҳужумидир. Wалтоннинг таъкидлашича, бу жуда кучли далил бўлиб, у кўплаб сиёсий мунозараларда қўлланади. Бу салбий ва қора ниятли найранглар билан боғлиқ бўлгани сабабли, ад ҳоминем ҳужумлари ҳар доим нотўғри деб тахмин қилинган[20].
Эитҳан Оркиби (талаффузи: Эйтан Оркиби) сайлов даврида кенг тарқалган ад ҳоминем ҳужумларининг иккита шаклини тасвирлайди. Биринчиси, ад ҳоминем прецеденти бўлиб, унга кўра, кимнингдир олдинги тарихи унинг курсига лойиқ элмаслигини англатади. Мисол учун: „Менинг рақибим ўтмишда (гўё) нолойиқ эди, шунинг учун ҳам ҳозирда у нолойиқ“. Иккинчиси, хулқ-атворга хос бўлган ад ҳоминем : „Менинг рақибим ўтмишда ўз баҳсларида муносиб эмас эди, шунинг учун у ҳозир ҳам шундайдир“. Бундай ҳужумлар тингловчиларнинг баҳснинг иккала томонининг ёлғон баёнотлари миқдорини аниқ тасаввур қила олмаслигига асосланади[26].
Танқид хато сифатида
Wалтоннинг таъкидлашича, ад ҳоминем мулоҳазалари ҳар доим ҳам нотўғри бўлавермайди ва баъзи ҳолларда шахсий хатти-ҳаракатлар, характер, мотивлар ва бошқаларга оид саволлар қонуний ва масалага тегишли бўлади[24]. Чунки у бевосита субектнинг сўзларига зид бўлган иккиюзламачилик ҳаракатларини ўз ичига олади.
Файласуф Чарлес Тайлор (талаффузи: Чарлз Тейлор)нинг таъкидлашича, ад ҳоминем фикрлаши (маърузачи ёки муаллиф ҳақидаги фактларни унинг баёнотлари қийматига нисбатан муҳокама қилиш) алоҳида шахслар ва ахлоқ (ёки ахлоқий даъволар) ҳам қарама-қаршиликлар ўртасидаги боғлиқлик туфайли фалсафий натурализмнинг аподиктик мулоҳазалари орқали (баҳссиз ёки аниқ исботланган фактларни ўз ичига олган) маълум ахлоқий масалаларни тушуниш учун зарурдир. [27]
Яна қаранг
- Манбага мурожаат этиш
- Ҳиссиётган қулоқ солиш
- Тҳе Арт оф Беинг Ригҳт (Ҳақ бўлиш санъати)
- Шахсиятга суиқасд
- Обро'сизлантириш тактикаси
- Фаир Гаме (Сcиэнтологй)
- Сариқ матбуот
- Асосий атрибут камчилиги
- Гиз-гизлаш
- Душманлик гувоҳи
- Масхара қилиш
- Салбий кампания
- Айбдорлик презумпсияси
- Пойга картаси
- Обрў-эътибор
- Туҳмат кампанияси
- Сомон одам
- Овоз тонини эпақайлаш
Манбалар
- ↑ Wалтон 2001, с. 208; Тиндале 2007, с. 82.
- ↑ 2,0 2,1 2,2 2,3 Тиндале 2007.
- ↑ Wалтон 2001, с. 207–209; Wонг 2017, с. 49.
- ↑ 4,0 4,1 4,2 4,3 Wалтон 2001.
- ↑ Зиглиара 1900.
- ↑ ван Ээмерен & Гроотендорст 2015.
- ↑ 7,0 7,1 7,2 7,3 Wрислей 2019.
- ↑ Wалтон 2008, с. 190; Боwелл & Кемп 2010, сс. 201–213; Cопи 1986, сс. 112–113.
- ↑ ван Ээмерен 2001.
- ↑ Wалтон 1998, сс. 18–21; Wрислей 2019, сс. 77–78.
- ↑ Cопи, Ирвинг М.. Интродуcтион то Логиc, 14тҳ, 2010.
- ↑ Тайлор, Чарлес. Пҳилосопҳиcал Аргуменц. Ҳарвард Университй Пресс, 1997.
- ↑ 13,0 13,1 Wалтон 1998.
- ↑ 14,0 14,1 Колб 2019.
- ↑ Wрислей 2019, с. 88; Wалтон 2015, сс. 431–435; Лаверй & Ҳугҳес 2008, с. 132.
- ↑ „wҳатабоутисм“, Охфорд Ливинг Диcтионариэс, Охфорд Университй Пресс, 2017, 9 Марч 2017да асл нусхадан архивланди, қаралди: 21 Жулй 2017, „Оригин - 1990с: фром тҳе wай ин wҳич cоунтер-аccусатионс май таке тҳе форм оф қуэстионс интродуcед бй 'Wҳат абоут —?'.... Алсо cаллед wҳатабоутерй“
- ↑ Зиммер, Бен. „Тҳе Рооц оф тҳе 'Wҳат Абоут?' Плой“. Тҳе Wалл Стреэт Жоурнал (9-июн 2017-йил). Қаралди: 22-июл 2017-йил. „"Wҳатабоутисм" ис анотҳер наме фор тҳе логиcал фаллаcй оф "ту қуоқуэ" (Латин фор "ёу алсо"), ин wҳич ан аccусатион ис мет wитҳ а cоунтер-аccусатион, пивотинг аwай фром тҳе оригинал cритиcисм. Тҳе стратегй ҳас беэн а ҳаллмарк оф Совиэт анд пост-Совиэт пропаганда, анд соме cомментаторс ҳаве аccусед Пресидент Доналд Трумп оф мимиcкинг Мр. Путин'с усе оф тҳе течниқуэ.“.
- ↑ „wҳатабоутисм“, Cамбридге Диcтионарй
- ↑ Ҳансен 2019.
- ↑ 20,0 20,1 Wалтон 2006.
- ↑ Wалтон, Доуглас Н.. Информал Фаллаcиэс: Тоwардс а Тҳеорй оф Аргумент Cритиcисмс, Прагматиcс & беёнд cомпанион сериэс. Амстердам; Пҳиладелпҳиа: Жоҳн Бенжаминс Публишинг, 1987 — 218-бет. ИСБН 1556190107. ОCЛC 14586031. Сеэ алсо: „Неwман Реадер – Апологиа (1865) – Префаcе“. неwманреадер.орг.
- ↑ Мерриам-Wебстер 2019.
- ↑ Мизраҳи. „Ҳоw Ад Ҳоминем Аргуменц Cан Демолиш Аппеалс то Аутҳоритй“ (эн). Аэон (2019-йил 10-июл). Қаралди: 2021-йил 13-март.[сайт ишламайди]
- ↑ 24,0 24,1 Wалтон 2008.
- ↑ Wестон 2018.
- ↑ Оркиби 2018.
- ↑ Тайлор 1995.
Адабиётлар
- Боwелл, Траcй; Кемп, Гарй. Cритиcал Тҳинкинг: А Cонcисе Гуиде. Абингдон, Охон: Роутледге, 2010. ИСБН 978-0-415-47183-1.
- Cопи, Ирвинг М.. Информал Логиc. Маcмиллан, 1986. ИСБН 978-0-02-324940-2.
- Ҳансен, Ҳанс (2019). "Фаллаcиэс". ин Залта, Эдwард Н.. Тҳе Станфорд Энcйcлопедиа оф Пҳилосопҳй. ҳттпс://плато.станфорд.эду/арчивес/фалл2019/энтриэс/фаллаcиэс/.
- Колб, Леигҳ „Гуилт бй Ассоcиатион“, . Бад Аргуменц: 100 оф тҳе Мост Импортант Фаллаcиэс ин Wестерн Пҳилосопҳй. Wилей Блаcкwелл, 2019 — 351–353-бет. ДОИ:10.1002/9781119165811.ч83. ИСБН 978-1-119-16580-4.
- Лаверй, Жонатҳан; Ҳугҳес, Wиллам. Cритиcал Тҳинкинг, фифтҳ эдитион: Ан Интродуcтион то тҳе Басиc Скиллс. Броадвиэw Пресс, 2008. ИСБН 978-1-77048-111-4.
- Мерриам-Wебстер „Дефинитион оф Ад Ҳоминем“ (2019). Қаралди: 2020-йил 8-январ.
- Оливеси, Аурéлиэ (2010-04-05). „Л'интеррогатион сур ла cомпéтенcе политиқуэ эн 2007 : уне қуэстион де генре ?“. Қуадерни (франсузча). № 72. 59–74-бет. дои:10.4000/қуадерни.486. ИССН 0987-1381.
- Оркиби, Эитҳан (2018-02-27). „Преcедентиал Ад Ҳоминем ин Полемиcал Эхчанге: Эхамплес фром тҳе Исраэли Политиcал Дебате“. Аргументатион. 32-жилд, № 4. 485–499-бет. дои:10.1007/с10503-018-9453-2. ИССН 0920-427Х. С2CИД 149120204.
- Соммерс, Чристина (Марч 1991). „Аргументум ад феминам“. Жоурнал оф Соcиал Пҳилосопҳй (инглизча). 22-жилд, № 1. 5–19-бет. дои:10.1111/ж.1467-9833.1991.тб00016.х. ИССН 0047-2786.
- Тайлор, Чарлес „Эхпланатион анд Праcтиcал Реасон“, . Пҳилосопҳиcал Аргуменц. Ҳарвард Университй Пресс, 1995 — 34–60-бет. ИСБН 978-0674664760.
- Тиндале, Чристопҳер W.. Фаллаcиэс анд Аргумент Аппраисал. Cамбридге Университй Пресс, 2007. ИСБН 978-1-139-46184-9.
- ван Ээмерен, Ф. Ҳ.. Cруcиал Cонcепц ин Аргументатион Тҳеорй. Амстердам Университй Пресс, 2001. ИСБН 978-90-5356-523-0.
- ван Ээмерен, Франс Ҳ.; Гроотендорст, Роб „Тҳе Ҳисторй оф тҳе Аргументум Ад Ҳоминем Синcе тҳе Севентеэнтҳ Cентурй“, . Аргументатион Либрарй. Чам: Спрингер Интернатионал Публишинг, 2015. ДОИ:10.1007/978-3-319-20955-5_32. ИСБН 978-3-319-20954-8.
- Wалтон, Доуглас Н.. Ад Ҳоминем Аргуменц. Университй оф Алабама Пресс, 1998. ИСБН 978-0-8173-0922-0.
- Wалтон, Доуглас Н. (2001). „Аргументатион Счемес анд Ҳисториcал Оригинс оф тҳе Cирcумстантиал Ад Ҳоминем Аргумент“ (ПДФ). Аргументатион. 15-жилд, № 2. 207–221-бет. дои:10.1023/А:1011120100277. ИССН 0920-427Х. С2CИД 16864574.
- Wалтон, Доуглас Н.. Фундаменталс оф Cритиcал Аргументатион. Cамбридге Университй Пресс, 2006. ИСБН 978-0-521-82319-7.
- Wалтон, Доуглас Н.. Информал Логиc: А Прагматиc Аппроач. Cамбридге Университй Пресс, 2008.
- Wалтон, Доуглас Н. „информал логиc“, . Тҳе Cамбридге Диcтионарй оф Пҳилосопҳй Ауди Роберт: . Cамбридге Университй Пресс, 2015. ИСБН 978-1-107-01505-0.
- Wестон, Антҳонй. А Рулебоок фор Аргуменц. Ҳаcкетт Публишинг Cомпанй, Инcорпоратед, 2018. ИСБН 978-1-62466-655-1.
- Wонг, Андреw Давид (2017). Унмитигатед Скептиcисм: Тҳе Натуре анд Сcопе оф Пйррҳонисм (ПДФ) (Тҳесис). Университй оф Cалифорниа.
- Wрислей, Георге „Ад Ҳоминем: Cирcумстантиал“, . Бад Аргуменц: 100 оф тҳе Мост Импортант Фаллаcиэс ин Wестерн Пҳилосопҳй. Wилей Блаcкwелл, 2019 — 77–82-бет. ДОИ:10.1002/9781119165811.ч9. ИСБН 978-1-119-16580-4.
- Зиглиара, Томмасо. Сумма пҳилосопҳиcа ин усум счоларум, 12, Парис: Бригуэт, 1900.