Ad maiorem Dei gloriam
Ад маиорем Деи глориам ёки Ад мажóрем Деи глóриам[изоҳ 1] (АМДГ қисқартмаси билан ҳам танилган) лотинча ибора бўлиб, „Худонинг буюк шон-шуҳрати учун“ деб таржима қилинади. Бу ибора тарихда кўп маротаба ишлатилган, айниқса, Ўрта асрлар даврида католиклар томонидан қўлланилган ва ҳозирда Католик Черковининг Жесуитлар (иезуитлар) орденининг рамзи ҳисобланади.
Маъноси
Бу иборанинг келиб чиқиши иезуитлар орденининг асосчиси, Авлиё Игнатиус Лоёлага тегишли бўлиб, у уни жамият диний фалсафасининг асосий ғояси сифатида ишлатишни мақсад қилган. Авлиё Игнатиусга тегишли тўлиқ ибора „Ад маиорем Деи глориам инқуэ ҳоминум салутем“ бўлиб, бу „Худонинг буюк шон-шуҳрати ва инсонларнинг нажоти учун“ деб таржима қилинади. Бу ибора, ёмон бўлмаган ҳар қандай иш, ҳатто руҳий ҳаётга бефарқ деб ҳисобланадиган ишлар ҳам, агар у Худога шон-шуҳрат бериш мақсадида бажарилса, руҳий жиҳатдан мукофотланиши мумкинлигини ифодалайди[1].

Кенг тарқалган иезуитлар эмблемасида иборалар ИҲС бош ҳарфларининг атрофида халқасимон ўралган ҳолда тасвирланади. ИҲС – бу Иота, Эта ва Сигма ҳарфларидан иборат Юнон монограммаси бўлиб, у ИИИ асрдан бошлаб Исо Исмига қисқартма сифатида ишлатилган. Авлиё Игнатиус Лоёла 1541-йилда иезуитлар жамиятининг бошлиғи сифатида ўзининг муҳрида ушбу монограммани қабул қилган. Шу тариқа бу эмблема унинг институтининг эмблемасига айланган. ИҲС баъзан нотўғри тарзда талқин қилинган, яъни 'Жесус Ҳоминум (ёки Ҳиэросолймаэ) Салватор' дея ифодаланган, яъни Исо, одамларнинг нажоткори (ёки Қуддус (Иеруссалим) нажоткори) деб тушунилган.
Фойдаланилиши
Авлиё Игнатиуснинг суратларида у китоб кўтариб турган ҳолида тасвирланган, шиор эса кўп ҳолатларда авлиёнинг диний китобларидаги ёзувлари орасида тасвирланган.
Бу ибора кўплаб иезуит таълим муассасаларининг рамзи бўлиб, жумладан, Иезуит коллежлари ва университетлар ассоциациясининг йигирма саккизта аъзосидан саккизтаси ва бутун дунёдаги кўплаб ўрта мактабларда ишлатилади. Георгетоwн университетининг Гастон Ҳалл залида эса ибора давомига „инқуэ ҳоминум салутем“ сўзлари қўшиб ёзилган, натижада узунроқ ибора ҳосил бўлган, яъни: „Худонинг буюк шон-шуҳрати ва инсонларнинг нажоти учун.“[2] Кўпгина Иезуит институтларининг биноларига хос бўлганидек, Фордҳам университети кампусидаги пойдевор тошларига ҳам „АМДГ“ қисқартмаси ёзилган ва мактабнинг университет черковида 2776 қувурли „Маиор Деи Глориа“ органи жойлашган бўлиб, у шиор номидан келиб чиққан[3].
Бир пайтлар, иезуит мактаблари ва университетларида ўқиётган талабалар ўз дафтар саҳифаларининг юқори қисмида бош ҳарфларни ёзиш одат бўлган. Бу уларга ҳатто уларнинг мактаб ишлари ҳам Худонинг шон-шуҳратига бағишланиши кераклигини эслатиб турар эди[4][5]. Иборанинг қисқартма Папа Жоҳн Павел ИИ нинг имзосида ҳам мавжуд.
Католик биродарлиги Алфа Делта Гамма нинг рамзи „Ад Деи Глориам“ бўлиб, бу „Худонинг шон-шуҳрати учун“ деб таржима қилинади. Ушбу ибора биродарликнинг номининг келиб чиқишига асос бўлиб, Рим бош ҳарфлари „АДГ“ юнон тилида алфа, делта ва гамма ҳарфлари билан ифодаланган.
„Ад мажорем Деи глориам“ ибораси кўплаб адабий ва санъат асарларида ҳам қўлланилган. Фланн ЎБриэннинг Тҳе Ҳард Лифе китобидаги Жесуит образида бу ибора бир неча ўринда ишлатилади. Сер Эдwард Элгар уни Кардинал Нюманинг Тҳе Дреам оф Геронтиус шеърига ёзган мусиқасида бағишлаш сифатида қўллаган. 1939-йилда Бенжамин Бриттен А. М.Д. Г. (Ад Мажорем Деи Глориам) номли хорал асарини яратган, бу асар Герард Манлей Ҳопкинснинг етти шеъридан иборат. 2014-йилда америкалик литургик бастакор Дан Счутте Ад Маиорем Деи Глориам номли асарни ибодат мадҳиялари ва миссаллар учун ёзган[6]. Ушбу ибора Мартин Сcорсесенинг Япониядаги иезуитлар ҳақида ҳикоя қилувчи Силенcе филмида ҳам учрайди. 2000-йилда Артуро Пéрез-Реверте томонидан ёзилган Ла cарта эсфéриcа романи ва унинг 2007-йилги филм версиясида иезуитлар томонидан ташиладиган Деи Глориа исмли қутқарилмаган кеманинг ҳалокати тасвирланади. Фёдор Достоевскийнинг Ака-ука Карамазовлар романида эса Буюк Инквизитор Иван образи бу иборани бир неча бор ишлатган.
Галерея
-
Бостон коллежидаги Авлиё Игнатий ҳайкали остига ёзилган шиор.
-
Иезуитлар белгиси
-
2776 қувурли „Маиор Деи Глориа“ органи
Яна қаранг
Изоҳлар
- ↑ Лотин тилида и ундош ҳарф сифатида ишлатилганда, кўпинча ж ҳарфи билан ифодаланади.
Манбалар
- ↑ Ҳöпфл, Ҳарро. Жесуит политиcал тҳоугҳт: тҳе Соcиэтй оф Жесус анд тҳе стате, c. 1540–1630. Cамбридге, УК: Cамбридге Университй Пресс, 2004 — 426-бет. ИСБН 0-521-83779-0.
- ↑ Биллингслей, Ҳилларй. „О'Донован Праисес 'Пассион оф Идеас' ин Спеэч“. Тҳе Ҳоя (2001-йил 23-март). Қаралди: 2007-йил 14-март.
- ↑ „Маиор Деи Глориа Орган Макес Иц Cонcерт Дебут“. Қаралди: 2015-йил 17-феврал.
- ↑ Дерриман, Пҳилип. „Ҳатчет буриэд wитҳ феудинг Дон, сcрибе“. Тҳе Сйдней Морнинг Ҳералд (2008-йил 25-апрел). Қаралди: 2010-йил 27-апрел.
- ↑ „АМДГ“. Лоёла Университй Марйланд. 2010-йил 26-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2010-йил 27-апрел.
- ↑ „Ад Маиорем Деи Глориам“. Қаралди: 2019-йил 16-июл.
Ҳаволалар
Викиомборда „Ад маиорем Деи глориам“ мавзуси бўйича медиафайллар бор.