Adab
Адаб (арабча:) – 1) яхши хулқ, тарбия, хушмуомалалик, ҳаётни тўғри тушуниш, тўғри яшашни ўргатиш маъносида. Ўзбек тилидаги „одоб“ адаб сўзининг кўплик шаклидир. Адабиёт сўзи ўзаги ҳам адабдир. ХИИ асрда „Илми адаб“ ёки „Илми баде“ атамаси вужудга келди. Бу сўз санъатидаги бадиий воситалар, усуллар ва турларни ўргатишга бағишланган. Ўша даврда адабиёт сўзи кенг маънода умуман китоблар, рисолалар, мақолалар, яъни кўпчиликнинг ўқиши учун ёзилган асарларни билдирган. Тор маънода эса ёзма бадиий адабиётни англатган. Ҳозир адаб араб мамлакатларида бадиий адабиёт маъносида ишлатилади; 2) тасаввуфда 172 тариқатдан сабоқ берувчи пир ёки шайх ва сабоқ олувчи мурид ёки солиҳнинг риоя қилиши зарур бўлган қонун-қоидалар назарда тутилади. Шайхлар ва солиҳлар адаби хусусида кўплаб асарлар ёзилган.
Адабиётлар
- Қодиров, Муҳсин. ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |