Adabiy muhit
Адабий муҳит – ижодий муҳит. Муайян жойда яшаб ижод этган йирик шоир ва адиблар таъсирида юзага келади. Адабий муҳитнинг вужудга келиши албатта йирик ижодкорлар фаолияти, улар яратган ижодий мактаблар билан боғлиқдир. Масалан, Ҳирот адабий муҳит (Лутфий, Навоий, Жомий ва бошқалар), Қўқон адабий муҳит (Гулханий, Махмур, Нодира, Увайсий, Муқимий, Фурқат, Завқий, Хазиний ва бошқалар) йирик шоирлар фаолияти, ижодий таъсирида юзага келган. Адабий муҳит адабий оқимлар ва йўналишлардан фарқ қилади. Бир Адабий муҳитда бир неча оқим ва йўналиш бўлиши мумкин. Адабий муҳит бошқа жойлардаги адиб ва шоирлардан ўзига хослиги, ижодий алоҳидалиги, бадиий фикрлаш тарзидаги бетакрорлиги каби хусусиятлари билан ажралиб туради. Тошкент, Бухоро, Самарқанд, Каттақўрғон, Хива, Қўқон, Андижон, Шаҳрихон Адабий муҳит мавжуд бўлиб, уларнинг етук вакиллари яратган асарлар ўзбек адабиётининг нодир намуналари ҳисобланади.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |