Adabiy yodgorlik
Адабий ёдгорлик — бирор халқнинг муайян даврдаги ҳаёти, тили ва маданияти, урф-одатлари ҳақида маълумот берувчи оғзаки ёки ёзма адабиёт намунаси. Адабий ёдгорлик муайян адабиётнинг пайдо бўлиши ва шаклланишида муҳим адабий-тарихий аҳамиятга эга. Юсуф Хос Ҳожибнинг „Қутадғу билиг“, Маҳмуд Кошғарийнинг „Девону луғотит турк“, Аҳмад Югнакийнинг „Ҳибат ул-ҳақойиқ“ асарлари туркий халқларнинг муштарак адабий ёдгорликги, тилшунослик, адабиёцҳунослик, тарих, этнографияга оид қимматли манбалардир. Уларнинг бизгача қўлёзма нусхалари етиб келган. Адабий ёдгорликларнинг баъзилари, „Тўмарис“ афсонасининг мазмуни юнон тарихчиси Геродотнинг „Тарих“ китоби, „Широқ“ афсонасининг мазмуни юнон тарихчиси Полиэннинг „Ҳарбий ҳийлалар“ китоби орқали етиб келган.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
- Ўзбек адабиёти тарихи, 5 ж.ли, 1-ж. Т., 1977; Раҳмонов Н., Тошга битилган китоблар, Т., 1983.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |