Адама Траорé (талаффузи: Адама Траоре) 1995-йил 28-июнда Малида дунёга келган. Малилик футболчи „Ҳатайспор“ клуби ва Мали терма жамоаси ярим ҳимоячиси.

Адама Траорé
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Адама Траорé[1]
Таваллуд санаси 1995-йил 28-июн (1995-06-28) (31 ёш)
Таваллуд жойи Бамако, Мали
Бўйи 1.78 м
Амплуаси ярим ҳимоячи
Клуб маълумоти
Жорий клуб
Ҳулл Cитй
Рақами 18
Ёшлигида аъзо бўлган клублар
2008-2013 ЖМГ Аcадемй Бамако
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
2013-2014 АС Бакариджан 3 (0)
2014-2015 Лилле 20 (2)
2014 → Роял Моусcрон (ижара) 2 (0)
2015-2020 Монаcо 22 (5)
2017 → Рио Аве (ижара) 7 (1)
2019 → Cерcле Бругге (ижара) 8 (0)
2019-2020 → Метз (ижара) 15 (1)
2020-2022 Ҳатайспор 52 (1)
2022- Ҳулл Cитй 0 (0)
Миллий терма жамоа
2014-2015 Мали У20 11 (4)
2015- Мали 14 (3)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)
(2022-йил 1-сентябр учун)

Жамоалардаги фаолияти

Адама Траорé ўз ватанидаги фаолиятини „АС Бакарижан“ клубида бошлаган, бироқ тез орада уни „Лилл“ скаутлари пайқаб қолишган ва Франсияга кўчиб ўтган. У ўйин амалиётига эга бўлиши учун белгиянинг „Моусcрон-Перуwелз“ клубига топширилди. 2014-йил 20-апрелда „Вестерло“га қарши ўйинда Адама Траорé Белгия иккинчи дивизионида дебют қилди[2]. Ўша йилнинг ёзида Адама Траорé „Лилл“га қайтди. 24-сентабр куни „Ниcе“га қарши ўйинда у Лига 1да дебют қилди[3]. 2015-йилнинг 7-январида „Эвиан“га қарши кечган баҳсда у „Лилл“ сафидаги илк голини киритди[4].

Ўша йилнинг ёзида Адама Траорé „Монаcо“га кўчиб ўтди. Трансфер суммаси 14 миллион еврони ташкил қилди. 4-август куни Чемпионлар лигасининг саралаш босқичида Швейцариянинг „Ёунг Бойс“ жамоасига қарши ўйинда у иккинчи бўлимда Марио Пасалич ўрнига майдонга тушди[5]. 22-август куни „Тоулоусе“га қарши баҳсда у „Монаcо“ сафида чемпионатда дебют қилди [6] . 2016-йилнинг 10-сентабр куни собиқ жамоаси „Лилл“га қарши ўйинда у клубдаги илк голини урди[7].

2017-йил бошида Адама Траорé ўйин амалиётига эга бўлиш учун Португалиянинг „Рио Аве“ клубига ижарага ўтди. 12--март куни „Мореиренсе“га қарши ўйинда у Сангриш лигасида дебют қилди[8]. 2-апрел куни „Боависта“га қарши баҳсда у „Рио Аве“ учун биринчи голини урди[9]. Ёзда ижара муддати тугагач, у „Монаcо“га қайтди.

Терма жамоадаги карераси

Адама Траорé 2013-йилда Мали ёшлар терма жамоаси таркибида Туркияда бўлиб ўтган ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок этди. Турнирда у Мексикага қарши ўйинда майдонга тушди[10].

2014-йил бошида у Африка Миллатлар чемпионатида иштирок этиш учун ариза топширди. 11-январ куни Нигерияга қарши ўйинда у Мали терма жамоаси сафида дебют қилди[11]. Ўша ўйинда Адама Траорé терма жамоадаги илк голини урди. Адама Траорé Жанубий Африка, Мозамбик ва Зимбабве билан ўйинларда ҳам иштирок этган[12][13][14].

2015-йилда у ёшлар терма жамоасига Янги Зеландияда бўлиб ўтган ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида бронза медалларини қўлга киритишда ёрдам берди. Турнирда у Мексика, Уругвай, Гана, Германия, Сенегал ва икки марта Сербия жамоаларига қарши ўйинларда майдонга тушган[15][16][17][18][19][20][21]. Мексика, уругвайлик ва сенегалликларга қарши баҳсларда Адама Траорé 4 та гол урди. Чемпионат якунларига кўра, у турнирнинг энг яхши футболчиси деб топилди.

2019-йилнинг ёзида у Мисрдаги Куба Африка халқлари терма жамоасига чақирилган эди. Мавританияга қарши биринчи ўйинда у 55-дақиқада гол урди ва жамоа 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Мали сафидаги голлари

№ Сана Жой Рақиб Ҳисоб Натижа Мусобақа
1 2016-йил 4-сентабр 26-март, Бамако, Мали Андоза:Cоунтрй дата Бенин Бенин 4 :1 5 :2 Африка Миллатлар Кубоги-2017 саралаши

Чемпионатлардаги голлари

Мусобақа Мамлакат Натижа Ўйинлар Голлар
2013-йилда ўсмирлар ўртасидаги Африка чемпионати Jazoir bayrogʻi Жазоир Тўртинчи ўрин 3 0
2013 йил У-20 Жаҳон чемпионати Turkiya bayrogʻi Туркия Гуруҳ босқичи 1 0
У20 Жаҳон чемпионати 2015 Yangi Zelandiya bayrogʻi Янги Зеландия Учинчи ўрин 7 4

Африка Миллатлар чемпионатидаги голлари

Мусобақа Мамлакат Натижа Ўйинлар Голлар
2014-йил Африка Миллатлар чемпионати Janubiy Afrika bayrogʻi ЖАР Чорак финал 4 1
Африка Миллатлар Кубоги 2017 Gabon bayrogʻi Габон Биринчи босқич 0 0
Африка Миллатлар Кубоги 2019 Misr bayrogʻi Миср 16-тур 4 1
Африка Миллатлар Кубоги 2021  Камерун 16-тур 4 0

Ютуқлари

Халқаро

Мали (У 20)

Индивидуал

  • Ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг энг яхши футболчиси — 2015-йил

Манбалар

  1. ↑ „ФИФА У-20 Wорлд Cуп Неw Зеаланд 2015 – Лист оф Плаерс: Мали“ (ПДФ). ФИФА (2015-йил 19-июн). 2015-йил 8-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 8-октябр.
  2. ↑ „Мускрон-Перювельз ВС. Вестерло 0:1“ (эн). соccерwай.cом (2014-йил 20-апрел).
  3. ↑ „Ницца ВС. Лилль 1:0“ (эн). соccерwай.cом (2014-йил 24-сентябр).
  4. ↑ „Лилль ВС. Эвиан 1:0“ (эн). соccерwай.cом (2015-йил 7-январ).
  5. ↑ „Монако ВС. Янг Бойз 4:0“ (эн). соccерwай.cом (2015-йил 4-август).
  6. ↑ „Тулуза ВС. Монако 1:1“ (эн). соccерwай.cом (2013-йил 22-август).
  7. ↑ „Лилль ВС. Монако 1:4“ (эн). соccерwай.cом (2016-йил 10-сентябр).
  8. ↑ „Риу Аве ВС. Морейренсе 3:2“ (эн). соccерwай.cом (2017-йил 12-март).
  9. ↑ „Боавишта ВС. Риу Аве 0:1“ (эн). соccерwай.cом (2017-йил 2-апрел).
  10. ↑ „Мали (до 20) ВС. Мексика (до 20) 1:4“ (эн). соccерwай.cом (2013-йил 28-июн).
  11. ↑ „Мали ВС. Нигерия 2:1“ (эн). соccерwай.cом (2014-йил 11-январ).
  12. ↑ „ЮАР ВС. Мали 1:1“ (эн). соccерwай.cом (2014-йил 15-январ).
  13. ↑ „Мозамбик ВС. Мали 1:2“ (эн). соccерwай.cом (2014-йил 19-январ).
  14. ↑ „Мали ВС. Зимбабве 1:2“ (эн). соccерwай.cом (2014-йил 25-январ).
  15. ↑ „Мексика (до 20) ВС. Мали (до 20) 0:2“ (эн). соccерwай.cом (2015-йил 31-май).
  16. ↑ „Мали (до 20) ВС. Уругвай (до 20) 1:1“ (эн). соccерwай.cом (2015-йил 6-июн).
  17. ↑ „Гана (до 20) ВС. Мали (до 20) 0:3“ (эн). соccерwай.cом (2015-йил 10-июн).
  18. ↑ „Мали (до 20) ВС. Германия (до 20) 1:1“ (эн). соccерwай.cом (2015-йил 14-июн).
  19. ↑ „Сенегал (до 20) ВС. Мали (до 20) 1:3“ (эн). соccерwай.cом (2015-йил 20-июн).
  20. ↑ „Сербия (до 20) ВС. Мали (до 20) 2:0“ (эн). соccерwай.cом (2015-йил 3-июн).
  21. ↑ „Сербия (до 20) ВС. Мали (до 20) 2:1“ (эн). соccерwай.cом (2015-йил 17-июн).