Adams Samuel
Адамс (Адамс) (1722.27.9 −1803.2.10) – Америка сиёсий ва давлат арбоби ва публицисти, Англиянинг Шимолий Америкадаги мустамлакаларида озодлик кураши ташкилотчиларидан бири. „Озодлик ўғлонлари“ инқилобий ташкилоти раҳбари. 1-Континентал конгрессни (1774) чақириш ташаббускорларидан. Адамс Бостонда Мухбирлар комитетини тузди (1772). Ундан ўрнак олиб Англиянинг Шимолий Америкадаги ҳамма мустамлакаларида ҳам шундай ташкилотлар тузилди. Булар инқилобий кураш марказлари ва мустақиллик уруши даври (1775 – 1783)да маҳаллий инқилобий ҳокимият куртаклари эди. Адамс 1794 – 1797 йларда Массачусец штатининг губернатори.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |