АДАН (Адам) Адолф Шарл (1803.24.7 – 1856.3.5) – франсуз композитори. 40 дан ортиқ опера ёзган. „Нюренберг қўнғироқлари“ операси, „Жизел“, „Корсар“ балетлари машҳур. „Жизел“ балети (1841) билан франсуз балетида романтик йўналишни бошлаб берди. Аданнинг „Корсар“ ва „Жизел“ балетлари Алишер Навоий номидаги атта академик опера ва балет театрининг доимий репертуа-ридан ўрин олиб келган.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил