Адана – Туркиянинг жанубий қисмидаги шаҳар, Сайҳон дарёси бўйида жойлашган. Адана вилоятнинг маъмурий маркази. Аҳолиси 916 минг кишини ташкил қилади (1990). Аданада йирик савдо, саноат маркази, темир йўл стансияси, автомобил йўллари тугуни мавжуд. Университет, тўқимачилик, поябзал, пахта тозалаш саноати, озиқ-овқат саноати, ёғочсозлик, семент корхоналари, йирик тегирмон ва қушхоналар бор. Мамлакатнинг энг муҳим қишлоқ хўжалиги (пахтачилик) раёнларидан бирининг маркази[1].

Адана
Шаҳар
Skyline of Adana
Мамлакат Туркия
Туманлар Йüреğир
Ҳукумат
 • Мер Зейдан Каралар
Асос солинган Милоддан аввалги 6000-йил
Майдон 13,844 км2 (5,345 кв ми)
Иқлим тури Ўрта Ер денгизи иқлими
Расмий тил(лар)и туркча
Аҳолиси
 (2024)
2,274,106
Вақт минтақаси УТC+2, ёзда УТC+3
Телефон коди (+90) 322
Почта индекс(лар)и 01ххх
Автомобил коди 01

Адана Туркиянинг энг қадимий шаҳарларидан биридир. Бу ерда ёши минг йиллар билан ўлчанадиган кўплаб диққатга сазовор жойлар мавжуд. Адана Туркиянинг асосий шаҳарларидан анча узоқда – Истанбулдан 900 км ва Анқарадан 470 км узоқликда жойлашган. Денгиз Аданадан 50 км узоқликда, аммо Сейҳан дарёси шаҳардан оқиб ўтади.

Адана бир вақтлар классик дунёнинг энг муҳим минтақаларидан бири бўлган Киликиянинг марказида жойлашган[2]. Олти миллион аҳоли истиқомат қиладиган Киликия, кенг ва унумдор Çукурова текислиги туфайли, муҳим қишлоқ хўжалиги ҳудудига айланган.

ХХИ асрда Адана минтақавий савдо, соғлиқни сақлаш ҳамда давлат ва хусусий хизматлар кўрсатиш бўйича марказга айланган.

Энг яқин аэропорт – Çукурова халқаро аэропорти.

Манбалар