Адапазари — Туркиянинг шимоли-ғарбидаги шаҳар, Сакария дарёси соҳилида. Сакария элининг маъмурий маркази. Аҳолиси 171 минг киши (1990). Темир йўл стансияси, автомобил йўллари тугуни. Адапазари раёнининг савдо-саноат маркази (пахта, сабзавот, парранда). Машинасозлик, озиқ-овқат (жумладан, шакарқанд), кимё, ойнашиша, ёғочсозлик саноати корхоналари бор[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил