Adaptatsiya
Адаптация (лот. адаптатио – мослашув) – 1) организмнинг турли яшаш шароитларига мослашиши; 2) сезги аъзоларининг ўзига таъсир этадиган қўзғатувчиларга мослашиши натижасида уларда сезгирлик даражасининг ўзгариши (масалан, кўзнинг ёруғлик ёки қоронғиликка мослашуви). Қўзғатувчининг таъсир кучи ўзгариши билан сезгирлик ҳам ўзгаради. Қўзгатувчилар суст таъсир этганда сезгирлик ошади, кучли таъсир этганда эса камаяди. Адаптация ҳодисаси ҳамма ташқи сезгилар (кўриш, эшитиш, ҳид, таъм, бадан сезгиси)га хосдир. Тактил, ҳарорат, ҳид ва кўриш сезгиларида адаптация кучли, эшитиш ва оғриқ сезгиларида кучсиздир. Ички сезгилар (мас, ташналик, очлик) га нисбатан адаптация ҳосил бўлмайди. Адаптация организмнинг нормал ҳаёт фаолиятини сақлаб туришини, атроф муҳитнинг турли омиллари: температура ва иқлим ўзгаришига (қаранг Иқлимга мослашиш), баландликка (қаранг Баландлик касаллиги), кўпгина инфексион агентларга (қаранг Иммунитет) мосланишини таъминлайди. Адаптация реаксияси моддалар алмашинуви интенсивлигининг узлуксиз ўзгариб туришига асосланган. Одам организмининг мослашув реаксияси (Адаптация реаксияси)ни тез (спесифик) ва секин (носпесифик), туғма (тур эволюцияси жараёнида шаклланган) ёки орттирилган (ҳар бир организм учун ўзига хос) реаксияларга бўлиш мумкин. Масалан, оғритадиган омил таъсирига жавобан оёқ-қўлни тортиб олиш, жисмоний фаол бўлганда нафас олишнинг кучайиши, қон оқими ҳамда юрак фаолиятининг тезлашиши ва қоннинг қайта тақсимланиши, қоронғида кўз ёруғлик сезиш лаёқатининг зўрайиши – буларнинг ҳаммаси туғма тез адаптация реаксиялари. Ҳар бир кишининг турли яшаш шароитларига мослашиш имконияти унинг иИрсияти, ёши, соғлиғи ва бошқаларга боғлиқ[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |