Адаптив кутилмалар – кишиларнинг келажакдаги кутилмаларининг ўтган даврда содир бўлган ҳодисалар асосида шаклланиши. Масалан, келажакда содир бўлувчи инфляция даражасининг ўтган йиллардаги инфляция даражасига кўра ҳисобланиши. Агар ўтган йили инфляция даражаси ошган бўлса, жорий йилдаги инфляция даражаси янада юқорироқ бўлади[1].

Қўлланилиши

Микроиқтисодий даражада

Микроиқтисодий даражада ишлаб чиқарувчиларнинг ўтган даврдаги параметрларга (масалан, нархга) асосланиб хулоса қилиши бозорда тақчиллик ёки товарнинг керакли миқдордан ортиб кетишига олиб келади. Ушбу ўзгаришлар тўрсимон моделда акс этади[2].

Макроиқтисодий даражада

Адаптив кутилмалар макроиқтисодий даражада асосан Филлипс эгри чизиғи мисолида ўрганилади. Унга кўра, ишсизликни пасайтириш мақсадида иқтисодиётни стимуллаштириш ҳар доим ҳам натижа кўрсатмайди. Яъни, амалга оширилаётган ўзгаришлардан келиб чиққан ҳолда иқтисодий агентларнинг инфляцион кутилмалар даражаси ортади. Оқибатда ишсизлик даражаси ўзгармаган ҳолатда, инфляция даражаси ортади. Айнан адаптив кутилмалар сабабли, Ричард Нихон юритган иқтисодий сиёсат самарасиз бўлгани ҳақида фикрлар ҳам мавжуд[3][4].

Манбалар

  1. ↑ „Адаптиве эхпеcтатионс“.
  2. ↑ Поитрас 2023, сс. 152–153.
  3. ↑ Эстевез, Эриc „Пресидент Ричард М. Нихон'с Эcономиc Полиcиэс“. Тҳе Баланcе Моней. 2023-йил 10-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 10-декабр 2023-йил.
  4. ↑ YouTube logotipi Почему монетарная политика может быть неэффективной, ВШЭ. Видео ЁуТубеда

Адабиётлар

Поитрас, Геоффрей (2023). „Cобwеб Тҳеорй, Маркет Стабилитй анд Приcе Эхпеcтатионс“. Жоурнал оф тҳе Ҳисторй оф Эcономиc Тҳоугҳт (инглизча). 45-жилд, № 1. 137–161-бет. дои:10.1017/С1053837222000116.