Adar
Адар - яҳудийлик тақвимидаги ўн иккинчи ойнинг номи бўлиб, қабиса йилида Адар-шени ёки Адар Бет (иккинчи адар) номи остида ўн учинчи ой қўшилади. Қадимги яҳудийлик тақвими ой ҳисоби билан белгиланган. Унга кўра, 1 йилда 354 кун бор эди. У 11 ойдан иборат бўлган. Бироқ, милоддан аввалги ИВ асрга келиб, қамарий тақвими қуёш тақвими билан алмаштирилган. Қуёш тақвими ой тақвимидан 11 кунга кўп. Яҳудий жамоасининг диний байрамлари нафақат ой ҳисобидаги кунлар билан, балки йил фасллари билан ҳам белгиланади. Шунинг учун, мазкур адар ойи яҳудийликдаги қуёш тақвимига қўшимча 12-ой сифатида киритилган. Ушбу ой 30 кундан иборат бўлиб, ҳар 19 йилда 7-марта қўшилади. Эсфир рўзаси ҳамда Пурим байрамлари шу ойга тўғри келади[1].
Манбалар
- ↑ Нажмиддинов, Каримов, Турдиева 2017, с. 18.
Адабиётлар
- Нажмиддинов Ж., Каримов Ж., Турдиева Д.. Диншунослик. Қомусий луғат. Имом Бухорий халқаро маркази нашриёти, 2017 — 480-бет. ИСБН 978-9943-5105-3-1.