Адела Раз (дарийча: عادله راز) – афғон сиёсатчиси, 2021-йил июлидан 2022-йил февралигача Афғонистон ислом республикасининг АҚШдаги элчиси (сўнгги элчи). Шунингдек, Афғонистоннинг Бирлашган Миллатлар Ташкилотидаги доимий вакили лавозимида хизмат қилган биринчи аёл.

Адела РазАдела Раз

Раз 2022-йилда
Афғонистоннинг АҚШдаги элчиси
Мансаб даври
2021-йил 26-июл – 2022-йил 18-феврал
Президент Ашраф Ғани
Ўтмишдоши Роя Раҳмоний
Вориси Лавозим тугатилди
Афғонистоннинг Бирлашган Миллатлар Ташкилотидаги доимий вакили
Шахсий маълумотлари
Таваллуди 1986 (ёши 39–40)
Таълим Симмонс университети
Тафц университети

Ёшлиги

Разнинг отаси Толибон томонидан ҳаддан ташқари тараққийпарвар деб ҳисоблангани учун ўлдирилган[1].

Раз Бостондаги Симмонс университетида Халқаро муносабатлар, сиёсацҳунослик ва иқтисодиёт йўналишлари бўйича бакалавр даражасини, Туфц университетида эса Ҳуқуқ ва дипломатия бўйича магистр даражасини олган[2][3][1]. Адела Раз Ҳ-1Б визасини олган биринчи афғон бўлган[1].

Фаолияти

Раз Афғонистондаги Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Ёрдам миссиясида фаолият олиб борган[2]. 2010-йилдан 2013-йилгача АҚШдаги халқаро ривожланиш ташкилотида хизмат қилган[2]. У гендер тенглиги, аёллар таълими ва инсон ҳуқуқлари тарафдори ҳисобланади[1]. Раз барқарор меҳнат фаолиятини ривожлантириш ва жамият ишларида иштирок этишда аёлларга кўмаклашиш йўлида фаолият олиб борган[1].

2013-йилда у Президент Ҳамид Карзай ҳузурида матбуот котиби ўринбосари ва коммуникациялар директори этиб тайинланган ва бу лавозимларни эгаллаган биринчи аёлга айланган[2][4][5]. 2014-йил ноябрида у аппарат раҳбари бўлган. 2016-йил мартида 30 ёшида иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ташқи ишлар вазири ўринбосари этиб тайинланган[2][6][7]. 2018-йил мартида Раз Вашингтон шаҳрига ташриф буюрган афғон аёллари делегацияси таркибида бўлиб, Афғонистон сиёсий ҳаётида аёллар сонини кўпайтириш зарурлиги ҳамда дунёнинг қолган қисми уларни шунчаки қурбонлар ёки ёрдам олувчилар эмас, балки ҳамкорлар сифатида кўриши лозимлиги ҳақида сўз юритган[8].

2018-йил 31-декабрда Президент Ашраф Ғани Адела Разни Афғонистоннинг Бирлашган Миллатлар Ташкилотидаги доимий вакили этиб тайинлаган ва бу лавозимда Раз элчи Маҳмуд Сайкалнинг ўрнини эгаллаган. У бу лавозимни эгаллаган биринчи аёл ҳисобланади[3][9][10][11]. 2019-йил мартида Раз якдиллик билан БМТнинг Фаластин халқининг ажралмас ҳуқуқларини амалга ошириш қўмитаси вице-президенти этиб сайландган[12].

Раз 2021-йил 26-июлда Афғонистоннинг АҚШдаги элчиси этиб тайинланди[13]. 2021-йилда Кобулнинг қулаши натижасида ислом республикаси ағдарилиб, Толибон қайтганидан сўнг аввалги афғон ҳукумати эндиликда мамлакат устидан назоратга эга бўлмаса-да, Раз ўз лавозимида қолишда давом этди. 2022-йил 18-февралда Раз элчилик лавозимидан истеъфога чиққани хабар қилинган[14].

2022-йил 14-апрелда Раз Афғонистон сиёсатига йўналтирилган сиёсат институти, янги ташкил этилган Афғонистон сиёсат лабораториясу директори этиб тайинлангани эълон қилинди. Лаборатория Принстон университетининг Жамоат ва халқаро ишлар мактаби ҳамда Лихтенштейн ўз тақдирини ўзи белгилаш институти ўртасидаги қўшма ташаббус ҳисобланади[15].

Шахсий ҳаёти

Адела Раз Афғонистоннинг собиқ Президенти Ашраф Ғанининг собиқ апарат раҳбари Матин Бекга турмушга чиққан[16].

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 1,2 1,3 1,4 Элам-Тҳомас, Ҳарриэт Леэ; Робисон, Жим. Диверсифйинг Дипломаcй: Мй Жоурней фром Рохбурй то Дакар. Университй оф Небраска Пресс, 2017 — 172–177-бет. ИСБН 9781612349503. 
  2. ↑ 2,0 2,1 2,2 2,3 2,4 „Биограпҳй оф Мрс. Ҳ.Э. Адела РазДепутй Фореигн Министер фор Эcономиc Cооператион“. Министрй оф Фореигн Аффаирс, Исламиc Републиc оф Афгҳанистан. 2020-йил 30-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 1-январ.
  3. ↑ 3,0 3,1 Кҳан Саиф, Шади „Афгҳанистан аппоинц фирст фемале перманент УН энвой“. Анадолу Агенcй (2018-йил 31-декабр). Қаралди: 2019-йил 1-январ.
  4. ↑ Ҳарwоони, Мирwаис; Шализи, Ҳамид „Афгҳан Талибан аттаcк ин Кабул тҳроwс пеаcе талкс инто фуртҳер доубт“. Реутерс (2013-йил 25-июн). Қаралди: 2019-йил 1-январ.
  5. ↑ Граҳам-Ҳаррисон, Эмма „Ҳамид Карзаи ордерс чангес то драфт лаw амид феарс фор Афгҳан wомен“. Тҳе Гуардиан (2014-йил 18-феврал). Қаралди: 2019-йил 1-январ.
  6. ↑ Гҳанизада, Аҳмад Шаҳ „Адела Раз аппоинтед депутй фореигн министер фор эcономиc аффаирс“. Кҳаама Пресс (2016-йил 19-март). Қаралди: 2019-йил 1-январ.
  7. ↑ Машал, Мужиб „Cуттинг Инто Афгҳан Патронаге: А Струггле то Маке Говернмент Ёунгер“. Тҳе Неw Ёрк Тимес (2018-йил 9-январ). Қаралди: 2019-йил 1-январ.
  8. ↑ Мизенер, Сара „Адела Раз анд Тҳе Неw Генератион оф Афгҳан Wомен Леадерс Делегатион“. Тҳе Инитиативе то Эдуcате Афгҳан Wомен (2018-йил 8-март). 2020-йил 30-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 1-январ.
  9. ↑ Какар, Жавед Ҳамим „Адела Раз неw Афгҳан амбассадор то УН“. Пажҳwок Афгҳан Неwс (2018-йил 31-декабр). Қаралди: 2019-йил 1-январ.
  10. ↑ Ашрафи, Набила „Говт Аппоинц Неw Репресентативе То УН“. ТОЛО Неwс (2019-йил 1-январ). Қаралди: 2019-йил 1-январ.
  11. ↑ „Адела Раз беcомес Афгҳанистан'с фирст фемале энвой то УН“. Тҳе Фронтиэр Пост (2018-йил 31-декабр). 2020-йил 30-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 1-январ.
  12. ↑ Фарооқ, Умар „УН пиcкс Афгҳан энвой ас ВП оф Палестиниан cоммиттеэ“. Анадолу Агенcй (2019-йил 29-март). Қаралди: 2019-йил 30-апрел.
  13. ↑ Афгҳан Эмбассй ДC [@Эмбассй_оф_АФГ]. „Тодай Амб. @АделаРаз оффиcиаллй беган ҳер фирст дай ас Афғс неwлй аппоинтед Амбассадор то тҳе У.С.“ (2021-йил 26-июл). Қаралди: 2022-йил 2-апрел.
  14. ↑ Мадина Морwат. „Афгҳан Амбассадор то УС то Степ Доwн“. ТОЛОнеwс (2022-йил 18-феврал). Қаралди: 2022-йил 19-феврал.
  15. ↑ „СПИА лаунчес Афгҳанистан Полиcй Лаб“ (эн). Принcетон Университй. Қаралди: 2022-йил 8-декабр.
  16. ↑ Сwан, Жонатҳан „Афгҳан амбассадор: Биден доэсн'т cаре абоут фате оф Афгҳан гирлс“ (эн). Ахиос (2021-йил 3-октябр). Қаралди: 2022-йил 26-август.

Ҳаволалар