Adelaide daryosi
Аделаиде (инглизча: Аделаиде Ривер) – Австралиядаги кема қатнови жойлашган дарё ҳисобланиб, мамлакатнинг шимолий ҳудуди орқали оқиб ўтади. Дарё Дарвин шаҳридан 50 км шимоли-шарқда жойлашган Тимор денгизига қуйилади[1]. Унинг узунлиги – 180 км ни ташкил этади[2].
| Аделаиде дарёси | |
|---|---|
|
| |
| Давлат | |
У икки дарёнинг қўшилишидан ҳосил бўлган бўлиб, мутлақ баландлиги 149 метрни ташкил этади[3]. Аделаиде дарёси Аделаиде-Ривер номли кичик шаҳарчани ўз ичига олади.
Аделаиде дарёси Жон Лорт Стокс ва Л. Р. Фицморис томонидан 1839-йилда Беагле кемасида Шимолий ҳудуд қирғоқларини ўрганиш бўйича тадқиқот ўтказаётган вақтида кашф этилган[4]. Саёҳатчилар дарёни Британия қироли Уилям ИВ нинг рафиқаси Аделаид Саксен-Майнинген шарафига номлашган. Кейинчалик, 1862-йилда Жоҳн МcДоуалл Стуарт томонидан ушбу дарё қайта ўрганилган[5].
Тупроқнинг унумдорлиги юқори бўлганлиги сабабли, 1881-йилда кўчманчилар суғориладиган деҳқончиликка ўтиб, қаҳва, шакарқамиш, каучук етиштиришга ҳаракат қилишган. Бироқ 1886-йилдаги ноқулай иқлим шароити туфайли ушбу ҳудуд ташлаб кетилган. 1954-йилда шоли етиштиришга уриниб кўришган, аммо барча ҳаракатлар муваффақияцизликка учради. Ундан ташқари ушбу дарёда заҳарли илонлар мавжуд.
Дарё субекваториал зонада жойлашганлиги сабабли, унда икки мавсум мавжуддир, улар: қуруқ ва нам. Қуруқ мавсумда дарё юқори оқимларда қурийди, қуйи оқимларда аксинча, саёз бўлади ва нам мавсумда тропик ёмғир туфайли дарёга сувлар қуйилади.
Манбалар
- ↑ „Аделаиде Ривер, Нортҳерн Территорй Аустралиа“ (деадлинк). Тоталтравел (2011 [ласт упдате]). 2012-йил 1-декабрда асл нусхадан архивланган. (WебCите сайтида 2012-12-01 санасида архивланган)
- ↑ Стеве Париш: Аустралиан Тоуринг Атлас. Стеве Париш Публишинг, Арчерфиэлд ҚЛД 2007. ИСБН 978-1-74193-232-4. С. 95
- ↑ „Мап оф Аделаиде Ривер, НТ. Бонзле.cом“. мапс.бонзле.cом. 2016-йил 19-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 28-июл.
- ↑ „Дневник Джона Лорта Стокса.“ (эн). www.гутенберг.орг. Қаралди: 2019-йил 28-июл.
- ↑ „Журнал Джона Мак-Дональ Стюарта.“ (эн) (деадлинк). 2008-йил 17-сентябрда асл нусхадан архивланган. (Wайбаcк Мачине сайтида 2008-09-17 санасида архивланган)
Адабиётлар
- Аделаида, река // Энсиклопедический словар Брокгауза и Ефрона : в 86 т. (82 т. и 4 доп.). – СПб., 1890—1907.