Adenogipofiz
Аденогипофиз — эндокрин системанинг асосий органи ҳисобланган гипофизнинг олдинги безли қисми бўлиб, нейрогипофиз билан биргаликда гипофизни ташкил этади. Адрногипофиз стресс, ўсиш, кўпайиш ва лактация каби бир қанча физиологик жараёнларни тартибга солади. Бу жараёнларни ўзи ишлаб чиқарувчи ўнга яқин гармонлар орқали амалга оширади.[1][2][3]
Тузилиши
Гипофиз бези турк эгарчаси деб аталадиган суяк билан ҳимояланган. У учта бўлакдан иборат: олдинги, оралиқ ва орқа бўлаклар. Кўпгина ҳайвонларда бу бўлаклар яққол ажралиб туради. Бироқ, одамларда оралиқ бўлак ноаниқ бўлиб, кўпинча гипофизнинг олдинги бўлагига қўшиб ўрганилади. Гипофизнинг олдинги - аденогипофиз ва орқа - нейрогипофиз қисмлари тузилиш таркиби бўйича ҳам фарқ қилади, аденогипофиз безли ҳужайралардан иборат бўлса, нейрогипофиз нерв ҳужайраларидан ташкил топади.
Аденогипофиз қуйидаги уч қисмдан иборат:
Парс дисталис
Парс дисталис (дистал қисм) олдинги гипофизнинг катта ҳажмини эгаллайди ва бу ерда гипофиз гормонларининг аксари ишлаб чиқарилади. Парс дисталис икки турдаги ҳужайраларни ўз ичига олади, хромофоб ҳужайралар ва хромофил ҳужайралар.[1] Хромофилларни яна ацидофилларга (алфа ҳужайралари) ва базофилларга (бета ҳужайраларга) бўлиш мумкин.[1]
Парс тубералис
Парс тубералис (найчали қисм) парс дисталисдан юқорига чўзилган ғилофнинг бир қисмини ҳосил қилади, у гипофиз сопи билан (шунингдек, инфундибулум деб ҳам аталади) орқа бўлакдан келиб чиқади. (Гипофиз сопи яъни инфиндибулум гипоталамусни орқа гипофиз билан боғлайди). Парс тубералиснинг вазифаси яхши ўрганилмаган. Бироқ, парс тубералис фотопериодизм (кун узунлиги) ҳақида хабардор қилиши маълум. Ушбу қисм эпифиз безига узатадиган фотопериодизм ма'лумотларига жавобан эпифиз мелатонин гармонининг секрециясини амалга оширади[4][5]. Илгари олиб борилган тадқиқотлар ушбу қисмда мелатонин рецепторлари локализациясини кўрсатди.[6]
Парс интермедиа
Парс интермедиа (оралиқ қисм) парс дисталис ва нейрогипофиз ўртасида жойлашган бўлиб, олдинги ва орқа гипофизлар орасидаги чегарани ҳосил қилади. Одамларда бу қисм жуда кичик ва ноаниқ.
Ривожланиши
Аденогипофиз эктодермадан, аниқроғи, эмбрионда ривожланаётган қаттиқ танглайнинг бир қисми бўлган Ратке халтасидан ҳосил бўлади.[7]
Вазифаси
Аденогипофизда беш турдаги эндокрин ҳужайра мавжуд бўлиб, улар чиқарадиган гормонлар қуйидагича: соматотроп гармони (ГҲ); лактотроп (ПРЛ); гонадотроп (ЛҲ ва ФСҲ); кортикотроп (АCТҲ) ва тиреотроп (ТСҲ).[8]
| Гармон | Синоними | Символи | Таркиби | Секретор ҳужайраси | тури | Таъсири | Эффеcт | |
|---|---|---|---|---|---|---|---|---|
| Адренокортикотроп гармон | Кортикотропин | АCТҲ | полипептид | Кортикотрофлар | Базофил | Буйрак усти безига | буйрак усти бези гармонлари (глукокортикоид, минералокартикоид ва андроген синтезини таъминлайди) | |
| Триотроп гармон | Триотропин | ТСҲ | гликопротеин | Триотрофлар | Базофил | Қалқонсимон безга | триод гармон синтезини таъминлайди | |
| Фолликула стимулловчи гармон | - | ФСҲ | гликопротеин | Гонадотрофлар | Базофил | Жинсий безларга | жинсий аъзоларнинг ўсиши | |
| Лютенловчи гармон | Лутропин | ЛҲ, ИCСҲ | гликопротеин | Гонадотрофлар | Базофил | Жинсий безларга | жинсий гармонлар синрези | |
| Ўсиш гармони | Соматотропин | ГҲ, СТҲ | Полипептид | Соматотрофлар | Ацидофил | Жигар, ёғ тўқимасига | организмнинг ўсишини таъминлайди. | |
| Пролактин | Лактотропин | ПРЛ | Полипептид | Лактотрофлар | Ацидофил | асосан, сут бези, простата | ТСҲ ва АCТҲ секрецияси |
Клиник аҳамияти
Фаолиятнинг ошиши
Гиперпитуитаризм - бу гипофиз безидан кўп миқдорда гармонлар чиқариладиган ҳолат. Ушбу гиперсекретия кўпинча гипофиз аденомаси (ўсма) ҳолатида кузатилади. Масалан, акромегалия гипофиз аденомаси натижасида ўсиш гормони (соматотроп/ГҲ) нинг ортиқча секрецияси натижасида юзага келади. Бу касаллик деформацияларга ва ҳатто ўлимга сабабчи бўлиши мумкин[9]. Гипофиз ўсмасининг энг кенг тарқалган тури пролактинни юқори даражада секрецияловчи пролактиномадир.[10] Учинчи турдаги гипофиз аденомаси ортиқча АCТҲ ни чиқаради, бу эса ўз навбатида кортизолнинг ортиқча ажралишига олиб келади ва Кушинг касаллигининг сабаби ҳисобланади.[11]
Фаолиятнинг пасайиши
Гипопитуитаризм олдинги гипофиз безидан ажралиб чиқадиган гормонлар секрециясининг камайиши билан тавсифланади. Масалан, балоғатга етгунга қадар ГҲ нинг гипосекрецияси бўй ўсмай қолиши яъни гипофизар паканаликка сабаби бўлиши мумкин. Бундан ташқари, иккиламчи буйрак усти бези етишмовчилиги АCТҲ нинг гипосекрецияси туфайли юзага келиши мумкин, бу ўз навбатида буйрак усти бези фаолияти пасайишига олиб келади. Бу ҳолат эса ҳаёт учун хавфли. Гипопитуитаризм аденогипофиз ёки унинг бирор қисмини мия шикастланиши, ўсмаси, сили ёки сифилис ҳолатларида жарроҳлик усулида олиб ташланганда келиб чиқиши мумкин. Илгари бу касаллик Симмондс касаллиги деб аталган, аммо ҳозирда "Халқаро Касалликлар Ма'лумотлар Базаси"га кўра Шеэҳан синдроми деб аталади.[12]
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 1,2 Эросченко, Виcтор П.; Фиоре, Мариано С. Ҳ. ди (2013-01-01). ДиФиоре'с Атлас оф Ҳистологй wитҳ Фунcтионал Cоррелатионс. Липпинcотт Wиллиамс & Wилкинс. ИСБН 9781451113419.
- ↑ Борон, Wалтер Ф.; Боулпаэп, Эмиле Л. (2009). Медиcал Пҳйсиологй (2нд эд.). Пҳиладелпҳиа: Саундерс Элсевиэр. пп. 1016–1017. ИСБН 978-1-4160-3115-4.
- ↑ Техтбоок оф Медиcал Пҳйсиологй. Элсевиэр Саундерс.
- ↑ Икегами, К; Ииго, М; Ёшимура, Т (2013). "Cирcадиан cлоcк гене Пер2 ис нот неcессарй фор тҳе пҳотопериодиc респонсе ин миcе". ПЛОС ОНЕ. 8 (3): э58482. Бибcоде:2013ПЛоСО...858482И. дои:10.1371/жоурнал.поне.0058482. ПМC 3591342. ПМИД 23505514.
- ↑ Дарденте, Ҳ (2012). "Мелатонин-депендент тиминг оф сеасонал репродуcтион бй тҳе парс тубералис: пивотал ролес фор лонг дайленгтҳс анд тҳйроид ҳормонес". Жоурнал оф Неуроэндоcринологй. 24 (2): 249–66. дои:10.1111/ж.1365-2826.2011.02250.х. ПМИД 22070540. С2CИД 12723490.
- ↑ Морган, ПЖ; Wиллиамс, ЛМ (1996). "Тҳе парс тубералис оф тҳе питуитарй: а гатеwай фор неуроэндоcрине оутпут". Ревиэwс оф Репродуcтион. 1 (3): 153–61. дои:10.1530/рор.0.0010153. ПМИД 9414453.
- ↑ Нелсон, Р. Ж. (2011) Ан Интродуcтион то Беҳавиорал Эндоcринологй, 4тҳ Эдитион. Сундерланд, МА: Синауэр Ассоcиатес, Инc.ИСБН 978-0878936205
- ↑ Ле Тиссиэр, П.Р; Ҳодсон, Д.Ж; Лафонт C; Фонтанауд П; Счаэффер, М; Моллард, П. (2012) Антериор питуитарй cелл нетwоркс. Фронт Неуроэндоcринол. Ауг; 33(3):252-66
- ↑ Сcаcчи, Массимо; Франcесcо Cавагнини (2006). "Аcромегалй". Питуитарй. 9 (4): 297–303. дои:10.1007/с11102-006-0409-4. ИССН 1573-7403. ПМИД 17077948.
- ↑ Cиccарелли, Э; Ф Cаманни (Жуне 1996). "Диагносис анд друг тҳерапй оф пролаcтинома". Другс. 51 (6): 954–965. дои:10.2165/00003495-199651060-00004. ИССН 0012-6667. ПМИД 8736617. С2CИД 35481175.
- ↑ Нелсон, Рандй Ж. (2011). Ан интродуcтион то беҳавиорал эндоcринологй (4тҳ эд.). Сундерланд, Массачусетц: Синауэр Ассоcиатес. ИСБН 978-0878936205.
- ↑ Суммерс, В. К. (Септембер 1947). "Диагносис анд Треатмент оф Симмондс' Дисеасе". Постградуате Медиcал Жоурнал. 23 (263): 441–443. дои:10.1136/пгмж.23.263.441. ИССН 0032-5473. ПМC 2529616. ПМИД 20258051.