Адентия (юнонча инкор қўшимчаси ва лотинча денс – тиш) – эмбрионлик даврида тиш ўрни шаклланишининг бузилиши натижасида оғизда тишларнинг бўлмаслиги. Туғма, орттирилган (шикастланиш ёки касаллик туфайли) ва ирсий адентия фарқ қилади. Кўпинча тери ва ҳосилалари (соч, тер безлари)нинг нотўғри ривожланиши билан бирга кечади[1].

Манбалар

  1. ↑ Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг „Адентия“, Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (А-ҳарфи). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2000–2006-йиллар.