Когезия сувни шудринг томчилари қилиб бирлаштиради, сирт таранглик сувни шарсимон қилади, адгезия эса томчиларни баргда ушлаб туради.

Адгезия (лот. адҳаэсио – ёпишиш) – юзалари бир-бирига тегиб турувчи ҳар хил жинсли қаттиқ ёки суюқ жисмлар (фазалар)нинг молекулалараро таъсирлашув натижасида ўзаро ёпишиб қолиши. Бир хил жинсли жисмлар орасидаги адгезия когезия деб аталади. Адгезия деталларни елимлаб, пайвандлаб ва кавшарлан бириктиришда, локлаш ва бўёқ суркашда кенг қўлланади. Адгезия туфайли галваник қопламалар, оксид пардалар ҳосил қилиш мумкин. Адгезия сабабли одам териси ва силлиқ шиша орасида катта ишқаланиш бўлади[1][2].

Манбалар