Икромов Адҳам Илҳомович – Ўзбекистонлик шифокор ва сиёсатчи. 2024-йил 10-январдан Ўзбекистон Республикаси спорт вазири[2][3][4]. 2022-йил февралдан декабргача Ўзбекистон Республикаси Спорт вазири, 2017-2022-йилларда Ўзбекистон савдо-саноат палатаси раиси, 2009-йилдан 2012-йилгача ва 2016-2017-йилларда – Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири[5], 2012-2016-йилларда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўрибосари – алоқа, телекоммуникациялар, ижтимоий соҳа, фан, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият масалалари мажмуаси раҳбари лавозимларида фаолият олиб борган. 2016-2017-йилларда Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси раиси бўлган.

Икрамов Адхам Илхамович
Ўзбекистон Республикаси Спорт вазири
Мансаб даври
2022-йил 18-февралдан – 2022-йил 30-декабргача, 2024-йил 10-январдан – ҳозиргача
Ҳукумат бошлиғи Абдулла Орипов
Президент Шавкат Мирзиёев
Ўтмишдоши лавозим таъсис этилган
Вориси лавозим бекор қилинган
Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазири
Мансаб даври
2022-йил 30-декабрдан – 2024-йил 10-январгача
Ҳукумат бошлиғи Абдулла Орипов
Президент Шавкат Мирзиёев
Ўтмишдоши лавозим таъсис этилган
Вориси лавозим бекор қилинган
Ўзбекистон савдо-саноат палатаси раиси
Мансаб даври
2017-йил 18-февралдан – 2022-йил 18-февралгача
Ҳукумат бошлиғи Абдулла Орипов
Президент Шавкат Мирзиёев
Ўтмишдоши Алишер Шайхов
Вориси Даврон Ваҳобов[1]
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири
Мансаб даври
2016-йил 16-декабрдан – 2017-йил 18-февралгача
Ҳукумат бошлиғи Абдулла Орипов
Президент Шавкат Мирзиёев
Ўтмишдоши Анвар Алимов
Вориси Алишер Шодмонов
Мансаб даври
2009-йил 25-апрелдан – 2012-йил 7-августгача
Президент Ислом Каримов
Ўтмишдоши Феруз Назиров
Вориси Анвар Алимов
Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари
Мансаб даври
2012-йил 7-августдан – 2016-йил 16-декабргача
Ҳукумат бошлиғи Шавкат Мирзиёев
Президент Ислом Каримов
Ўтмишдоши Абдулла Орипов
Вориси Азиз Абдуҳакимов
Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси раиси
Мансаб даври
2016-йил 13-сентябрдан – 2017-йил 18-февралгача
Ўтмишдоши Собиржон Рўзиев
Вориси Рустам Шоабдураҳмонов
Шахсий маълумотлари
Таваллуди 1968-йил 20-декабр (1968-12-20) (57 ёш)
Тошкент, ЎзССР, ССРИ
Мукофотлари Mehnat shuhrati ordeni

Биографияси

Адҳам Икромов 1968-йил 20-декабрда Тошкент шаҳрида туғилган. 1986—1990-йилларда Ленинград ҳарбий тиббиёт академиясида[6], 1990—1992-йилларда эса Тошкент тиббиёт институти магистратурасида таҳсил олган.

Меҳнат фаолияти

1992—1994-йилларда В. Воҳидов номли тез тиббий ёрдам маркази клиник ординатори.

1994—1998-йилларда В. Воҳидов номли тез тиббий ёрдам маркази жарроҳи.

1998—2004-йилларда В. Воҳидов номли тез тиббий ёрдам маркази компютер томографияси бўлими бошлиғи.

2004—2007-йилларда В. Воҳидов номли тез тиббий ёрдам маркази директорининг ўринбосари.

2007—2009-йилларда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари.

2009—2012-йилларда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири.

2012—2016-йилларда Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари – Маданият, таълим, соғлиқни сақлаш, ижтимоий муҳофаза масалалари мажмуаси раҳбари.

2016—2017-йилларда Бош вазир ўринбосари – Соғлиқни сақлаш вазири, шу билан бирга Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси президенти бўлган.

2017-йил қисқа муддат Ўзбекистон Президентининг ташкилий-кадрлар масалалари бўйича давлат маслаҳатчиси биринчи ўринбосари ва Президент ҳузуридаги давлат бошқаруви Академияси ректори бўлган.

2017—2022-йилларда Ўзбекистон савдо-саноат палатаси раиси вазифаларида фаолият олиб борган.

2022-йилда – Ўзбекистон Республикаси Спорт вазири.

2022-йил 30-декабрда Спорт вазирлиги негизида Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги ташкил этилди, Икромов Ёшлар сиёсати ва спорт вазири вазифасида ишлади.

2024-йил 10-январда Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги қайтадан Спорт вазирлигига айлантирилди. Икромов вазир лавозимини ўзида сақлаб қолди.

Мукофотлари

Манбалар

  1. ↑ Даврон Ваҳобов савдо-саноат палатаси раиси этиб тайинланди
  2. ↑  Давлетов(ўзб.) Телеграм месенжерида
  3. ↑  ПМХ(ўзб.) Телеграм месенжерида
  4. ↑ „Президент фармони билан 17 та янги лавозим тайинлови амалга оширилди“ (уз). Кун.уз. Қаралди: 30.12.22.
  5. ↑ Биография, 2017-01-09да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2017-01-09
  6. ↑ „ИКРАМОВ Адхам Ильхамович | ЦентрАзия“. cентрасиа.орг. Қаралди: 2024-йил 3-апрел.
  7. ↑ „Поздравляем Адхама Икрамова!“. www.олймпиc.уз. Қаралди: 6-январ 2026-йил.
  8. ↑ „Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз уч йиллиги муносабати билан фан, таълим, соғлиқни сақлаш, адабиёт, маданият, санъат соҳалари ва оммавий ахборот воситалари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида“.