Адҳам Моҳаммад Тумаҳ Макҳадмеҳ (أدهم المخادمة (араб тили); 1987-йил 13-февралда туғилган) — иорданиялик футбол ҳаками, 2013-йилдан бери ФИФАнинг тўлиқ халқаро ҳаками[2]. У 2017-йилги Осиё Чемпионлар Лигаси финалининг биринчи ўйинини бошқарган ва 2026-йилги Жаҳон чемпионати финалида 4-ҳакам бўлган.

Адҳам Макҳадмеҳ
Макҳадмеҳ дуринг тҳе 2026 ФИФА Wорлд Cуп финал
Тўлиқ исми Адҳам Моҳаммад Тумаҳ Макҳадмеҳ[1]
Таваллуд санаси 1987-йил 13-феврал (1987-02-13) (39 ёш)[1]
Таваллуд жойи Ирбид, Иордания[1]

2026-йилдан бошлаб, ҳакамлик фаолиятидан ташқари, у Иорданиянинг Энгиcон консалтинг компаниясида Ғарбий Ирбид оқова сув тармоғи лойиҳасида резидент муҳандис бўлиб ишлайди[3].

Ёшлиги

Адҳам Макҳадмеҳ 1987-йили Ирбид шаҳрида иорданиялик ота ва босниялик она оиласида дунёга келган. Унинг ота-онаси 1974-йилда Иорданияга кўчиб ўтишидан олдин, отаси Сараевода таҳсил олаётган пайтда танишган эди[4]. Отаси қурилиш муҳандиси, онаси эса гимнастика спортчиси бўлган. Шунингдек, Макҳадмеҳда Босния фуқаролик паспорти ҳам бор[5]. Оилада ундан ташқари саккиз нафар фарзанд — беш ака-ука ва уч опа-сингил бор[6].

1990-йилларда ўзи туғилиб ўсган Ирбид шаҳрида яшаган Адҳам ёшлигиданоқ ибодатга берилган бўлиб, маҳаллий масжидда намозхонлар учун азон чақирган ва ҳатто уларга имомлик қилиб, намоз ўқиб берган[6]. Унинг она томондан бобоси ҳам Сараеводаги масжидлардан бирида шайх бўлиб хизмат қилган ва 1992-йилги Босния уруши пайтида масжидга снаряд келиб тушиши оқибатида ҳалок бўлган[6].

2002-йилда Адҳамнинг опаларидан бири Нуҳад Ярмук университетида жисмоний тарбия йўналиши бўйича ўқишни бошлаганида, у беш ой давомида ҳакамлик курсларида қатнашиш учун Амманга қатнаган опаси билан бирга бориб келиб юрди. Нуҳад 2002-йил ноябр ойида аккредитациядан ўтгач, Амман клуби, Православ клуби ва Иордания ёшлар клуби каби турнирларда иштирок эта бошлади; бу мусобақаларда ҳам Адҳам унга ҳамроҳлик қилар эди. Нуҳад Адҳамда ҳакамликка бўлган илк қизиқиш уйғонишини айнан ўзи билан тез-тез сафарга чиқиб тургани билан боғлайди. Шундан сўнг Адҳам 2004-йилда ҳакамлик курсига ёзилди ва 2005-йилда, 18 ёшида Иордания футбол ассоциацияси томонидан ҳакам сифатида аккредитациядан ўтказилди[6].

Ҳакамлик фаолиятидан ташқари, Макҳадмеҳ 2010-йилда Иордания фан ва технология университетини қурилиш муҳандислиги йўналиши бўйича тамомлаб, бакалавр даражасини олган[6]. 2026-йил ҳолатига кўра, у Амманда жойлашган „Энгиcон“ муҳандислик компанияси томонидан амалга оширилаётган „Ғарбий Ирбид оқова сув тармоғи“ лойиҳасида доимий муҳандис бўлиб ҳам ишлайди[7][3].

Ҳакамлик фаолияти

Макҳадмеҳ ат тҳе 2018 АФC Чампионс Леагуэ

Макҳадмеҳ спортдаги фаолиятини 2007-йилда Иордания футбол ассоциациясида ёрдамчи ҳакам сифатида бошлаган ва кейинчалик „Веҳдат“ ҳамда „Ярмук“ футбол клублари ўртасидаги учрашувда илк бор бош ҳакамлик қилган[6]. Ўшандан бери у ФИФА Жаҳон чемпионатида ҳакам сифатида иштирок этишни мақсад қилиб, бир нечта ҳакамларни тайёрлаш курсларида қатнашган[8]. 2013-йилда Макҳадмеҳ белгиланган минимал ёш чегараси — 25 ёшга тўлгач, ФИФА халқаро ҳаками кўкрак нишони билан тақдирланган[6].

2014-йилга келиб, Осиё Футбол Конфедерацияси (ОФК) уни элита ҳаками сифатида тайинлади, бу кейинчалик унга 2017-йилги Осиё Чемпионлар Лигаси финалининг „Ал Ҳилал СФC“ ва „Урава Ред Диамондс“ ўртасидаги биринчи ўйинини бошқариш имконини берди[6]. Макҳадмеҳ ва иорданиялик ҳакамлар жамоаси 2022-йилги ФИФА Жаҳон чемпионати учун Осиёнинг олтита ҳакамлик ўринларидан бири учун курашдилар, аммо еттинчи ўринни эгалладилар[6]. Кейин у 2020-йилда Токиода бўлиб ўтган Ёзги Олимпия ўйинларининг очилиш ўйинини ва 2025-йилги ФИФА клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатининг баъзи ўйинларини бошқарган[6].

2026-йил апрел ойида Макҳадмеҳ Шимолий Америкада бўлиб ўтган 2026-йилги ФИФА Жаҳон чемпионатига ҳакам этиб тайинланди ҳамда турнирда икки нафар иорданиялик ёрдамчи ҳакам билан биргаликда фаолият олиб борди[9]. У турнирдаги илк учрашувини 15-июн куни „Ҳ“ гуруҳидан ўрин олган Испания ва Кабо-Верде терма жамоалари ўртасидаги баҳсда бошқарди[10][11]. Шунингдек, у финал учрашувига тўртинчи ҳакам этиб танланди[12].

Шахсий ҳаёти

Макҳадмеҳ оилали, унинг уч ўғил ва бир қизи бор[6]. У табиат қўйнида бўлишни ҳамда спорт тури сифатида ов қилишни ёқтиради[6].

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 1,2 „Жордан – Адҳам Макҳадмеҳ – Профиле wитҳ неwс, cареэр статистиcс анд ҳисторй“. Соccерwай. Қаралди: 2024-йил 26-март.
  2. ↑ ФИФА. „Жордан: Рефереэс“ (Wайбаcк Мачине сайтида 2018-01-10 санасида архивланган).
  3. ↑ 3,0 3,1 „دخل التحكيم بسبب شقيقته.. من هو الأردني مخادمة المرشح لقيادة نهائي المونديال؟“ (Арабиc). Араби21. Қаралди: 2026-йил 17-июл.
  4. ↑ Ҳ. Ҳ. „С поносом носи босански пасоš и говори босански: Ко же судижа утакмиcе измеđу Šпаниже и Зеленорцкиҳ Острва“ (бс). Клих.ба (2026-йил 16-июн). Қаралди: 2026-йил 16-июн.
  5. ↑ „ФИФА-ин судижа с бҳ. кориженима: Адҳам Макҳадмеҳ има бҳ. пасоš, браćа му žиве у Саражеву“ (бс). cрна-ҳроника.инфо (2026-йил 16-июн). Қаралди: 2026-йил 16-июн.
  6. ↑ 6,00 6,01 6,02 6,03 6,04 6,05 6,06 6,07 6,08 6,09 6,10 6,11 „أدهم مخادمة.. مهندس أردني قادته صافرة التحكيم إلى كأس العالم“ (Арабиc=wорк=Ал Жазеэра). Қаралди: 2026-йил 17-июл.
  7. ↑ „Энгиcон“. Энгиcон. Қаралди: 2026-йил 17-июл.
  8. ↑ „صافرة أردنية في المونديال.. كيف أصبح المخادمة حكما دوليا؟“ (Арабиc). Ал Мамлака. Қаралди: 2026-йил 17-июл.
  9. ↑ „ФИФА Wорлд Cуп 2026 спотлигҳт: Адҳам Макҳадмеҳ – АФC Рефереэ“ (эн). тҳе-АФC. Қаралди: 2026-йил 15-июн.
  10. ↑ Морено Мена, Мигуэл „Эл мал реcуэрдо де Де ла Фуэнте cон Эспаñа дел áрбитро қуэ диригирá эл дебут cонтра Cабо Верде: ла лесиóн де Дани Cебаллос й ла фалта де “суэрте”“ (эс-ЭС). инфобаэ (2026-йил 13-июн). Қаралди: 2026-йил 15-июн.
  11. ↑ „Адҳам Макҳадмеҳ арбитрарá эл дебут де Эспаñа эн ла Cопа дел Мундо 2026 | www.рфеф.эс“ (эс). рфеф.эс. Қаралди: 2026-йил 15-июн.
  12. ↑ „Wҳо Аре Тҳе Рефереэс Фор Тҳе 2026 Wорлд Cуп Финал?“ (эн-УС). www.фохспорц.cом. Қаралди: 2026-йил 21-июл.

Ҳаволалар