Adham Ochilov
| Адҳам Очилов | |
|---|---|
| Шахсий маълумотлари | |
| Жинси | Эркак |
| Фуқаролиги |
|
| Таваллуд санаси |
1976-йил 7-апрел Тошкент, Ўзбекистон |
| Спорт | |
| Қайси спорт | эркин курашчиси |
| Медаллар | |
|
| |
| Спорт мукофотлари | ||
|---|---|---|
| Марказий Осиё ўйинлари | ||
| Кумуш | Тошкент 1995 | 52 кг.гача |
| Жаҳон чемпионати | ||
| Олтин | Анқара 1999 | 54 кг.гача |
| Осиё чемпионати | ||
| Олтин | Сяошан 1996 | 52 кг.гача |
| Бронза | Тошкент 1999 | 54 кг.гача |
| Бронза | Гуйлин 2000 | 54 кг.гача |
| Олтин | Теҳрон 2004 | 55 кг.гача |
Адҳам Очилов (1976-йил 7-апрелда таваллуд топган) — ўзбек эркин курашчиси, Осиё чемпиони, жаҳон чемпионати совриндори.
Таржимаи ҳол
Адҳам Очилов 1976-йилда Тошкент шаҳрида дунёга келади. У 1995-йилда Марказий Осиё ўйинларининг кумуш медалини қўлга киритди. Ёш бўлишига қарамай Адҳам 1996-йилда Осиё чемпиони бўлди ва жаҳон кубоги кумуш медалини қўлга киритишга муваффақ бўлди, аммо Атлантадаги Олимпия ўйинларида у 7-ўринга тушиб қолди. Эркин курашчи яна ўз устида ишлаб, тинимсиз машқ натижасида 1999-йили жаҳон чемпионатининг кумуш медали, Осиё чемпионатининг бронза медали соҳиби бўлди.
Очилов 2000-йилда яна Осиё чемпионатининг бронза медали совриндори ва Сиднейдаги Олимпия ўйинларида 8-ўринни эгаллади. 2001-йилда эса жаҳон кубоги кумуш медалини олишга эришди. 2004-йилда у Осиё чемпиони, 2005-йилда жаҳон кубоги бронза медалини, 2007-йилда Адҳам жаҳон кубоги кумуш медали ва ҳарбийлар ўртасидаги жаҳон кубоги бронза медалини олди. 2008-йилда ҳарбийлар ўртасида ўтказилган жаҳон чемпионатида ғолиб бўлган.
Мукофотлар ва унвонлар
Манбалар
- ↑ Указ Президента Республики Узбекистан от 16 август 1996 года № УП-1506 «О награждении группы спортсменов и спортивных тренеров республики»
- ↑ Указ Президента Республики Узбекистан от 25 август 2000 года № УП-2704 «О награждении в связи с девятой годовщиной независимости Республики Узбекистан группы работников науки, здравоохранения, культуры, просвещения, средств массовой информации и общественных сфер»