Адҳам Раҳмат (1909-1983) – ёзувчи.

Адҳам Раҳмат

Ҳаёти

1909-йилда Қўқон шаҳрида туғилди. 1921—1923-йилларда болалар уйида тарбияланган.

1926—1928-йиллар орасида Тошкент тиббиёт техникумида ўқиган ва бир қанча мактабларда ўқитувчилик қилган.

Фаолияти

1930—1935-йилларда шоир „Янги Фарғона“ газетасида, сўнг Ўзбекистон ёзувчилари уюшмасининг Қўқон бўлимида ишлади. Улуғ Ватан урушигача Ўзбекистон Давлат нашриётида, ҳозирги "Туркистон" газетасида ҳамда Ўзбекистон радиосининг болалар адабиёти бўлимида ишлади.

Шоир Ватан уруши даврида фронт рўзномаларида, „Қизил Ўзбекистон“ газетасида адабий ходим бўлиб ишлаган)[1], сўнгра Ўзбекистон Давлат бадиий адабиёт нашриётида муҳаррирлик қилди.

Адҳам Раҳматнинг ижоди 1930-йилда „Янги Фарғона“ газетасида босилган „Оқ олтин ҳақида қўшиқ“ номли шеъри билан бошланди. Шундан сўнг шоир болаларга 1939-йилда „Бахтли ёшлик“ номли биринчи шеърлар тўпламини тақдим этди. Бу тўплам ўндан ортиқ шеър ва эртакларни ўз ичига олади.

Асарлари

Китоб „Яша, Ватан!“ шеъри билан бошланади. Шоир Адҳам Раҳмат биринчи навбатда мактабгача тарбия ёшидаги болалар куйчиси сифатида эъзозланади. Шоирнинг жажжиларга бағишлаб ёзган қувноқ шеърлари, ўйноқи қўшиқлари, ажойиб-ғаройиб эртак достонлари ҳар бир хонадонга, болалар боғчаларига кириб борган.

„Бахтли ёшлик“ тўпламида кичик ёшдаги болалар учун ёзилган „Келинг, қушлар“, „Бизнинг боғчамиз“, „Ҳайвонот боғида“, „Пилла қурти боқамиз“, „Оиламиз“ шеърлари, „Қурбақа“, „Қалдирғоч, илон ва бешиктерватар“, „Тулкининг ҳийласи“ сингари эртак-масаллари энг характерли аҳамиятга эгадир.

Бу асарлари билан шоир мактабгача тарбия ёшидаги болаларни қушлар, паррандалар, ҳайвонлар ҳаёти, уларнинг киндалик машғулоти, озиқ-овқати билан яқиндан таништиради. Масалларни яратишда шоир халқ оғзаки ижодидан ўринли фойдаланиб, уларни болалар дунёқарашига мослаштиради.

Мукофотлари

1959-йилда „Меҳнат аълочиси“ медали билан тақдирланган[2].

1975-йилда „Тошкентлик казак“ ҳужжатли ҳикояси учун СССР давлат мукофоти – „Александр Фадеэв“ кумуш медали билан тақдирланган.

1979-йилда „Совет адабиётини ривожлантиришдаги хизматлари учун“ Меҳнат Қизил Байроқ ордени билан тақдирланган[3].

Номини абадийлаштириш

Тошкент шаҳрининг кўчаларидан бирига Адҳам Раҳмат номи берилган.

Манбалар

  1. ↑ Узбекская ССР в годи Великой Отечественной войни. – Ташкент: Фан, 1981. – стр. 220
  2. ↑ О награждении орденами и медалями СССР работников искусства и литератури Узбекской ССР
  3. ↑ Указ Президиума Верховного совета СССР от 20 декабря 1979

Адабиётлар

  1. Тошкент. Энсиклопедия. „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат миллий нашриёти. Тошкент. 2009. – с. 784 (Wайбаcк Мачине сайтида 2020-02-23 санасида архивланган)
  2. Фотография.

Ҳаволалар