Адҳам Хурсанбоевич Шодмонов (1965-йил 29-ноябр, Тошкент шаҳри, Ўзбекистон ССР, СССР) — ўзбек иқтисодчиси, ҳуқуқшунос, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати. Ўзбекистон Либерал-демократик партияси аъзоси.

Адҳам Хурсанбоевич Шодмонов
Шахсий маълумотлари
Таваллуди 29-ноябр 1965-йил (56 ёш)
Тошкент, Ўзбекистон ССР, СССР
Фуқаролиги Oʻzbekiston Ўзбекистон
Сиёсий партияси Ўзбекистон Либерал-Демократик партияси
Таълим Самарқанд қишлоқ хўжалиги институти
Касби иқтисодчи
ҳуқуқшунос
Мукофотлари Mehnat shuhrati ordeni

Таржимаи ҳоли

Адхам Шадманов 1965-йил 29-ноябрда Тошкент шаҳрида туғилган. 1989-йилда Самарқанд қишлоқ хўжалиги институтини, 2001-йилда Самарқанд давлат университетини тамомлаган[1].

1989-1998-йилларда Самарқанд вилояти халқ хўжалиги тизимида турли лавозимларда фаолият юритган.

1998-2005-йилларда Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси тизимида раҳбар лавозимларида ишлаган. 2005-йилда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати этиб сайланган.

2005-2015-йилларда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, қўмита раиси ўринбосари, спикер ўринбосари лавозимларида ишлаган[2].

2015-йилдан буён Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Бюджет ва иқтисодиёт масалалари қўмитаси раиси лавозимида фаолият юритиб келмоқда[3].

Мукофотлари

2006-йилда Дўстлик ордени­­ билан мукофотланган.

2024-йил 24-августда Меҳнат шуҳрати ордени билан мукофотланган[4].

Манбалар