Adham Yunusov
Адҳам Юнусович Юнусов (1910.1.7 — Тошкент — 1971.16.10) — физиолог олим. Ўзбекистон Фанлар академияси академик (1952), Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан ва техника арбоби (1960), биология фанлари доктори (1949), профессор (1950). Ўрта Осиё Пахтачилик ва ипакчилик институтини (1932) ҳамда Тошкент тиббиёт академияси ни (1943) тугатган. Тошкент тиббиёт академияси, Низомий номидаги Тошкент педагогика институти, Тошкент қишлоқ хўжалиги институти физиология кафедраларида ассистент (1932—38), Фармацевтика институти физиология кафедрасида доцент, кейинчалик мудир (1938—49), Тошкент тиббиёт академияси физиология кафедраси мудири (1948—52). Ўзбекистон маориф вазири (1952—53). Ўзбекистон Фанлар академияси акад.котиби (1953—56), Ўзбекистон Фанлар академияси Зоология ва паразитология институти (ҳоз. Фииюлогия институти) физиология бўлими мудири (1956—71). Илмий ишлари одам ва ҳайвон организмидаги сувтуз алмашинуви регуляция сидаги овқат ҳазм қилиш аъзоларининг аҳамиятини текшириш, кимёвий терморегуляция, юқори температурали шароитда физиологик функсиялар механизмининг ўзгаришини ўрганиш ва бошқалар га оид. Ю. тадқиқотлари асосида иссиқ шароитда ишлайдиганларнинг туз истеъмол қилиш меъёри, қорамолдан меъда шираси олиш усули ишлаб чиқилган.
Манбалар
- Физиология крови человека и животннх в жарком климате, Т.. 1961; Адаптация человека и животннх к внсокой температуре, Т, 1971; Одам физиологияси [Дарслик], Т, 1957.
Ҳаволалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Олим ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |