Адидас Ал Риҳла тўпи

Ал Риҳла (арабча: الْرِّحْلَة‎‎ — „Саёҳат“) — Адидас компанияси томонидан ишлаб чиқарилган футбол тўпи. Футбол бўйича 2022-йилги жаҳон чемпионатининг расмий ўйин тўпи ҳисобланади[1][2][3][4][5]. Тўп ўз камераси ичида осилган ҳолатдаги инерсиал ўлчов блокини (ИМУ) ўз ичига олади, у ҳакамларга видеоассистент тизимига (ВАР) тўп ҳаракати ҳақида бир зумда жуда батафсил маълумотларни тақдим этади.

Номи

Тўпнинг катталаштирилган нусхаси

Номи сифатида арабча Ал-Риҳла (الْرِّحْلَة ар-риḥла — сўзма-сўз „Саёҳат“) сўзи танланган. Риҳла, шунингдек, араб адабиётидаги анъанавий жанр ҳамдир.

Тарихи

Адидас компанияси Ал Риҳла тўпини 2022-йил 30-март куни тақдим этди[3][6]. Қатардаги тақдимотда жаҳон чемпионатларининг собиқ ғолиблари — бразилиялик Кака ва испаниялик Икер Касиляс, шунингдек, саудиялик Фараҳ Ефри ҳамда Бирлашган Араб Эмирликларидан Нуф Ал-Анзи иштирок этди[7][8].

Тавсифи

Тўпнинг қобиғи термик пайвандлаш усули билан бирлаштирилган йигирмата чоксиз полиуретан панелдан иборат[1][2]. Унинг „Спеэдшелл“ деб номланган юзаси парвоз пайтида тўпнинг барқарорлигини ва оғишини яхшилашга мўлжалланган бўрттирилган катта ва кичкина нақшлар билан қопланган[2][5]. Адидас компаниясининг дизайн бўйича директори Франсиска Лоффелманн Ал Риҳла тўпини „ҳозирги кунга қадар ФИФА жаҳон чемпионатлари тарихидаги энг тезкор ва энг аниқ тўп“ деб таърифлаган[5].

Тўпдаги ёзувлар БМТнинг 6 та расмий тилидан 5 тасида битилган бўлиб, 6-тил — рус тили ўрнига эсперанто тилидан фойдаланилган.

Бу экологик тоза бўёқлар ва елимлар ёрдамида тайёрланган биринчи футбол тўпидир[1].

ФИФА маълумотларига кўра, тўпнинг ташқи кўриниши Қатар маданияти, меъморчилиги, дау қайиқлари ва байроғидан илҳомланган ҳолда яратилган[5].

Ҳаракат датчиги

Тўп „уланган тўп технологияси“ билан жиҳозланган — тўп камераси ичидаги осма тизим марказида инерсиал ўлчов блоки (ИМУ) жойлашган бўлиб, у ҳакамларга видеоассистент тизимига (ВАР) бир неча сония ичида тўп ҳаракати ҳақида юқори аниқликдаги маълумотларни тақдим этади[9][10]. Ушбу технология Мюнхеннинг „Кинехон“ компанияси томонидан ФИФА билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган[9][10].

Ишлаб чиқарилиши

Адидас Ал Риҳла тўпини ишлаб чиқариш учун Хитойдаги бир компания ҳамда Покистоннинг Панжоб вилояти, Сиалкот шаҳрида жойлашган „Форwард Спорц“ компанияси билан субпудрат шартномасини тузган[11][12].

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 1,2 „سريعة و"ذكية".. ما لا تعرفه عن كرة مونديال 2022!“ (ар). العربية (2022-йил 20-ноябр). 2022-йил 20-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 20-ноябр.
  2. ↑ 2,0 2,1 2,2 УС. „Мен’с Wорлд Cуп Соccер Балл, тҳе Ал Риҳла, Ҳас тҳе Аэродйнамиcс оф а Чампион“ (эн). Сcиэнтифиc Америcан. 2022-йил 19-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 20-ноябр.
  3. ↑ 3,0 3,1 Пйздроwски. „Ҳоw доэс тҳе 2022 Wорлд Cуп балл стаcк уп wитҳ превиоус эдитионс? Ревиэwинг 'Ал Риҳла'“ (эн). Тҳе Атҳлетиc. 2022-йил 10-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 20-ноябр.
  4. ↑ „Қатар Wорлд Cуп: Ал Риҳла, а фоотбалл инспиред бй тҳе арчитеcтуре, боац, анд флаг оф Қатар“ (эн). гулфнеwс.cом. 2022-йил 19-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 20-ноябр.
  5. ↑ 5,0 5,1 5,2 5,3 „Ал Риҳла бй адидас ревеалед ас ФИФА Wорлд Cуп Қатар 2022™ Оффиcиал Матч Балл“ (эн). www.фифа.cом. Қаралди: 2022-йил 20-ноябр.
  6. ↑ „"الرحلة".. تعرف على الكرة الرسمية لبطولة كأس العالم 2022 в قطر | Гоал.cом“. www.гоал.cом. 2022-йил 30-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 20-ноябр.
  7. ↑ Натионал. „Кака анд Икер Cасиллас унвеил 'Ал Риҳла' матч балл фор Қатар Wорлд Cуп 2022“ (эн). Тҳе Натионал (2022-йил 31-март). 2022-йил 20-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 20-ноябр.
  8. ↑ „السعودية «فرح جفري» تدشن كرة المونديال الرسمية مع أساطير اللعبة“ (ар). الشرق الأوسط. 2022-йил 20-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 20-ноябр.
  9. ↑ 9,0 9,1 „адидас ревеалс тҳе фирст ФИФА Wорлд Cуп™ оффиcиал матч балл феатуринг cоннеcтед балл течнологй“ (эн). адидас Неwс Сите | Пресс Ресоурcес фор алл Брандс, Спорц анд Инноватионс (2022-йил 1-июл). 2022-йил 21-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 21-ноябр.
  10. ↑ 10,0 10,1 Яо; Дихон, Гаретҳ „ИП грандстандинг ат тҳе 2022 соccер Wорлд Cуп“ (эн). Спрусон & Фергусон (2022-йил 2-ноябр). 2022-йил 21-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 21-ноябр.
  11. ↑ Wанжику, Бертҳа. „ФИФА Wорлд Cуп 2022: балл, приcе, десигн, wеигҳт, пҳотос“ (эн). СпорцБриэф (2022-йил 14-ноябр). 2022-йил 7-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 21-ноябр.
  12. ↑ Ҳуссаин. „Пакистан-маде фоотбаллс ат ФИФА Wорлд Cуп 2022: тҳе ‘cроwн жеwел’ фор Сиалкот’с Форwард Спорц“ (эн). Бреcордер (2022-йил 20-ноябр). 2022-йил 27-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 21-ноябр.