Adile Sulton saroyi

Адиле Султон саройи (туркча: Адиле Султан Сарайı) — Усмонийлар маликаси Адиле Султоннинг собиқ саройи. Адиле Султон томонидан Кандилли қизлар учун Онадўли лицейи мактаб биноси сифатида фойдаланилиши учун давлатга ҳадя қилинган, бугунги кунда маданият маркази ҳисобланади. Сарой Туркиянинг Истанбул шаҳридаги Кандилли маҳалласида жойлашган.
Тарихи
Сарой Усмонийлар маликаси Адиле Султон (1826–1899) учун қурилган. Малика Усмонийлар империяси султони Маҳмуд ИИ нинг (1789–1839) қизи, султон Абдулмажид И (1823–1861) ва Абдулазизнинг (1830–1876) синглиси бўлган. Лойиҳа сарой меъмори Саркис Балян томонидан ишланган. Ушбу бино 1856-йилда султон Абдулмажид томонидан унга совға қилинган кўшк ўрнида қад кўтарган. Бино султон Абдулазизнинг буйруғи билан меъмор Балян томонидан 1861-йилда қурилган. Сарой Истанбулнинг энг кўзга ташланадиган жойларидан бирида, Босфор бўғозининг Осиё қирғоғи марказидаги бурун устида, баланд тепаликда жойлашган. Ушбу бино шундай жойлашганки, унинг уч томонидаги барча хоналардан Мармар денгизидан тортиб Қора денгизгача чўзилган Босфор бўғозининг гўзал панорамик манзарасини томоша қилиш мумкин. Сарой 55 та хонадан иборат бўлиб, 17 000 м2 майдонни эгаллайди.
Девон тузган илк ва ягона Усмонийлар сулоласининг аёл шоираси Адиле Султон турмуш ўртоғи Дамат Меҳмед Али пошонинг вафотига қадар шу ерда яшаган. Пошо 1899-йил феврал ойида вафот этгач, ушбу қароргоҳни қизлар лицейи сифатида фойдаланиш учун давлатга васият қилган. Сарой белгиланган мақсад йўлида фойдаланила бошланишидан олдин Биринчи жаҳон уруши даврида қисқа муддат Мудофаа вазирлиги тасарруфида бўлган.
1916-йилга келиб, бино қизлар учун ўрта мактабга айлантирилган ва Адиле Султан İнас Мектеб-и Султаниси (таржимаси „Адиле султон император қизлар мактаби“) деб аталган. Мактабнинг илк битирувчилари ўқишни 1920-йилда тамомлаган. 1924-йилда мактаб жойлашувига кўра Кандилли ўрта мактаби деб номланган. 1931-йилда мактаб Кандилли қизлар лицейига айлантирилган ва шундан буён нуфузли таълим муассасаси ҳисобланади. Лицей синфлари 1969-йилда янги бинога кўчирилган. Эски сарой биноси 1986-йилга қадар мактаб-интернатининг ётоқхонаси сифатида фойдаланиб келинган. Бироқ ўша йили электр симларидаги қисқа туташув натижасида келиб чиққан ёнғин оқибатида бино ёниб кетган. Тарихий иншоот фақат тўрт девордан иборат харобага айланган.
Кандилли лицейининг айрим битирувчилари тез орада жамғарма тузиб, саройни қайта тиклаш мақсадида маблағ йиғган. Бироқ реставрация харажатлари уларнинг имконият даражасидан ошиб кетган. Миллиардер, марҳум тадбиркор ва саховатпеша инсон Сакıп Сабанcı ва Истанбул губернатори Муаммер Гüлернинг улкан молиявий кўмаги билан реставрация ишлари давом эттирилган. Узоқ давом этган ва машаққатли реставрация ишларини якунлаш учун етишмаётган маблағни 2004-йилда Сакип Сабанcı вафотидан уч кун олдин, ҳали хасталик тўшагида ётган пайтда ҳадя қилган. Адиле Султон саройи 10 йил ичида 9,5 миллион турк лираси эвазига қайта қурилган ва асл бино қурилганидан 20 йил ўтиб, 2006-йил 28-июнда қайта очилган.
Бино Сакıп Сабанcı Кандилли таълим ва маданият маркази деб номланган. Сарой 5 625 м2 майдонни эгаллайди. Унда 500 кишилик учрашув ва банкетлар учун мўлжалланган овал шаклидаги зал, ҳар бири 200 кишига мўлжалланган яна иккита мажлислар зали, фуршет ва кўргазмалар учун 1 300 м2 майдонни эгалловчи зал, 30-40 ўринли 20 та семинар хонаси, музей, 150 кишилик ошхона ва 60 кишилик кафетерия жойлашган. Сарой боғи 2 000 кишини сиғдира олади.
Яна қаранг
Ҳаволалар
| Викиомборда „Адиле Султон саройи“ мавзуси бўйича медиафайллар бор. |
- „Радикал“ газетаси (туркча)
- „Сабаҳ“ газетаси (туркча)
- Фоcус он Травел Неwс
- Янгиликлар бюллетени (туркча)