Adipin kislota
Адипин кислота, икки асосли органик кислота [ҲООC (CҲ2)4 CООҲ] — рангсиз кристалл. Мол. м. 146,15. Суюқланиш температураси 149-150°, қайнаш температураси 265°. Сувда, этил спиртда кўпроқ, эфирда камроқ эрийди, Сиклогексанонни нитрат кислота ёки ҳаво кислороди билан марганес тузлари (катализатор) иштирокида оксидлаб олинади. У сунъий тола — нейлон ишлаб чиқаришда қўлланадиган асосий хом ашё воситаси. Эфирлари пластификаторлар ва сурков мойлари сифатида ишлатилади. Этиладипинат — этилланган бензиннинг октан сонини оширувчи модда, диаллиладипинат эса смолаларга қотирувчи қўшимча сифатида қўлланади.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Кимёга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |