Адити - қадимги ҳинд диний э’тиқодларига кўра, ма’будларнинг онаси. Ведаларга кўра, Вишнунинг хотини. Аммо кейинги давр мифларида у Вишнунинг онаси сифатида тилга олинади. Адитининг ўғиллари йилнинг 12 ойини бошқариб турувчи илоҳлардир. Улар - Анша, Аряман, Бхага, Вивасват, Дакша, Дхатар, Митра, Индра, Савитар, Суря, Варуна ва Яма[1].

Манбалар

  1. ↑ Нажмиддинов, Каримов, Турдиева 2017, с. 20.

Адабиётлар

  • Нажмиддинов Ж., Каримов Ж., Турдиева Д.. Диншунослик. Қомусий луғат. Имом Бухорий халқаро маркази нашриёти, 2017 — 480-бет. ИСБН 978-9943-5105-3-1.