Адий бин Мусофир Шомий (1162-йилда вафот этган) – “Насойим ул-муҳаббат”да тилга олинган тасаввуф шайхи. Шомда Шайх Абдуллоҳ Манбижий ва Шайх Ҳаммод Даббос билан суҳбатда бўлган. Кўп мурид тарбиялаган. Умри охирида Мавсилдаги Ҳаккория тоғида чиллахона қуриб, ўша ерда узлат ва хилватни ихтиёр этган. Алишер Навоий “Насойим ул-муҳаббат”га “Нафаҳот ул-унс”дан ушбу шайх билан боғлиқ бобни қисқартирилган ҳолда киритган[1][2].

Манбалар

  1. ↑ "Алишер Навоий: Қомусий луғат". 
  2. ↑ "Насойим ул-муҳаббат".