Адиз Музаффарович Бобоев (1972-йил, Вобкент, Бухоро вилояти) – Самарқанд вилоят ҳокими вазифасини бажарувчиси[1], 2024-йил Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси раиси бўлиб ишлаган[2].

Адиз Музаффарович Бобоев
Адиз Музаффарович Бобоев
Самарқанд вилояти ҳокими
Мансаб даври
2024-йил 28-ноябрдан – ҳозиргача
Ҳукумат бошлиғи Абдулла Орипов
Президент Шавкат Мирзиёев
Ўтмишдоши Эркинжон Турдимов
Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси раиси
Мансаб даври
2024-йил 29-январдан – 2024-йил 28-ноябргача
Ҳукумат бошлиғи Абдулла Арипов
Президент Шавкат Мирзиёев
Ўтмишдоши Меҳриддин Абдуллаев
Вориси ?
Шахсий маълумотлари
Таваллуди 1972-йил 25-январ (1972-01-25) (54 ёш)
Вобкент тумани

Биографияси

Адиз Бобоэв 1972-йил Бухоро вилоятида туғилган.

1993-йил Тошкент халқ хўжалиги институтини „Иқтисодий ва ижтимоий режалаштириш“ мутахассислиги бўйича тамомлаган[3].

1993—2002-йилларда Бухоро вилояти ҳокимлиги молия бошқармаси мутахассиси, 2-тоифали мутахассиси, этакчи мутахассиси, бўлим бошлиғи ўринбосари, бўлим бошлиғи лавозимларида фаолият олиб борган[3].

2002—2007-йилларда Бухоро вилояти ҳокимлиги молия бошқармаси бошлиғи ўринбосари – жамланма бюджет бўлими бошлиғи, бошқарма бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият олиб борган[3].

2008—2010-йилларда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси ижро этувчи дирексияси даромадларни прогнозлаштириш бўлими бошлиғи лавозимида ишлаган[3].

2010—2012-йилларда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Давлат бюджети бош бошқармаси даромадларни режалаштириш ва жамланган бюджет тушумларини таҳлил қилиш бўлими бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаган[3].

2012—2017-йилларда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Таълим ва тиббиёт муассасаларини реконструксия қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш бўйича жамғармаси ижро этувчи дирексияси ижро этувчи директори ўринбосари, кейинчалик бюджетдан ташқари таълим ва соғлиқни сақлаш муассасалари моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармаси ижро этувчи директори ўринбосари лавозимида фаолият олиб борган.

2017—2019-йилларда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Инвестициялар бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

2019—2020-йилларда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги давлат ривожлантириш дастурларини молиявий таъминлаш департаменти директори лавозимида ишлаган.

2020—2023-йилларда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири ўринбосари лавозимида ишлаган.

2023—2024-йилларда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари лавозимида ишлаган.

2024-йил 29-январда Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси раиси лавозимига тайинланди[3].

2024-йил 28-ноябр куни Самарқанд вилоятига ҳоким этиб тайинланди[4].

Манбалар