Адиз Ражабов (6-январ, 1984-йил, Бухоро, Ўзбекистон) — ўзбек актёри[1][2].

Адиз Ражабов
Таваллуди
Адиз Раджабов

1984-йил 6-январ (1984-01-06) (42 ёш)
Фуқаролиги Oʻzbekiston bayrogʻi Ўзбекистон
Касби актёр
Филмлари Суперкелинчак
Фаолият йиллари 2005-

Адиз Ражабов санъатдаги фаолиятини 2005-йилда бошлаган. Кинодаги дебютини 2007-йилда „Бўрилар“ ва „Супер қиз“ филмларида қилган, шундан сўнг у кўплаб телесериаллар ва филмларда рол ўйнаган.

Ҳаёти

Адиз Ражабов 1984-йил 6-январда Ўзбекистон СССРнинг Бухоро шаҳрида туғилган[3]. Отаси ўқитувчи, онаси эса оддий уй бекаси Ўрта мактабни тугатгач, Тошкент давлат театр ва рассомлик институтига қабул қилинган. У ерни 2005 йилда битирган. 2005-йилдан ҳозиргача „Ўзбекфилм“ труппасининг актёри. „Наҳотки сен“ филмида илк бор бош қаҳрамон ролини ижро этади. 2006-йилда режиссёр Соҳиб Аббосхон томонидан суратга олинган „Сен мени севасанми“ филми суратга олинади. Ражабов бу филмдан ортидан танилади. 2007-йилда Ражабов „Бўрилар“ филмида салбий образни гавдалантирди, бу рол унга катта шуҳрат келтирди. 2008-йилда режиссёр Баҳром Ёқубов томонидан суратга олинган „Супер келинчак“ филмида бош қаҳрамонлардан бири — Сардор ролини ижро этади. 2014-йилда режиссёр Дилмурод Масагатов „Геолог“[4] филмида суратга тушади. 2018-йилда Раджабов Қирғизистон ва Ўзбекистон билан ҳамкорликда суратга олинган „Сарвқомат дилбарим“ филмида рол ўйнади ва бу филм катта эътирофларга сазовор бўлди[5][6][7]. 2019-йилда япон киноижодкорлари Ўзбекистонда „То тҳе Эндс оф тҳе Эартҳ“ (таржимаси: Ернинг охиригача) филмини суратга олишади. Ушбу филмда Ражабов бош қаҳрамонлардан бирини ўйнайди[8]. 2020-йилда Ражабив „Муқимий“ тарихий филмида суратга тушади. Ражабов 35 дан ортиқ филм ва сериалларда рол ўйнаган[9]. 2016-йилдан буён „Дийдор“ театрида актёр бўлиб ишлайди[10].

Филмографияси

Адиз Ражабов суратга тушган филмлар хронологик тартибда келтирилган[11][12]

Йил Филм Манба
2005 Наҳотки сен
2005 Сен мени севасанми
2007 Бўрилар
2008 Суперкелинчак
2009 Ичкуёв
Пойма-пой
Уқубат
Ўзимдан-ўзимгача
Қалбим ўғриси
2010 24-соат
Қалб кўзи
Учар қиз
Хафли саргузашт
Динозавр қолдирган из
2011 Фарзандим
Висол
Девона фаришта
2012 Авғон
Ҳай-ҳай қизалоқ
Зулм
Дунё
Акажон хизматингиздамиз
Салом Севги Хайр Севги
Тақдир
2013 Мунчоғим
Фарзандим 2
Лайлойимсан
Тўқликка шўхлик
Папагандус
2014 Кечир фарзандим
Геолог
2016 Устюртга йўл
Маъсума
2017 Оҳ, Салима, Салима!
Ҳамроҳ
2018 Сарвқомат дилбарим
2019 Ота рози
То тҳе Эндс оф тҳе Эартҳ
2020 Муқумий

Сериаллар

Йил Филм Манба
2015 Меҳмонхина
2016 Саодат
2017 Мехмонхина 2
2019 Сенсиз ўтмайди кунларим
2022 Қора қути

Спектакллар

Спектакл Рол
Юлдузли тунлар Бобур
Аршин мал алан Сулаймон
Моно лок Абдурахмон

Манбалар

  1. ↑ Адиз Ражабов: Шунчаки шаҳзода эмас, ҳасадгўй вазир ролини ўйнагим келадикун.уз
  2. ↑ Адиз Ражабов впервиэ рассказал, почему он скриваэт информацию о своэй личной жизни — фото (Wайбаcк Мачине сайтида 2022-08-10 санасида архивланган)пеопленеwс.уз
  3. ↑ Бугун Адиз Ражабов таваллуд топган кунаниқ.уз
  4. ↑ „Геолог. Ўлимдан кучли“ блокбастери 23-майдан кинотеатрларда намойиш этила бошлайдидарё.уз
  5. ↑ „«Сарвқомат дилбарим» филми премераси бўлиб ўтди“. хабар.уз. Қаралди: 25-феврал 2025-йил.
  6. ↑ В Узбекистане проходят съэмки филма „Делбирим“ по повести Айтматоваазаттйк.орг
  7. ↑ Филм по книге Чингиза Айтматова признали аморалним на узбекском ТВкнеwс.кг
  8. ↑ Ревиэw: Киёши Куросаwаъс ‘То тҳе Эндс оф тҳе Эартҳ’ ис а мовинг, эе-опенинг тале оф cултурал дифференcелатимес.cом
  9. ↑ Адиз Ражабов: Шунчаки шаҳзода эмас, ҳасадгўй вазир ролини ўйнагим келадидарё.уз
  10. ↑ Адиз Раджабов: биография, фото, личная жизнрепост.уз
  11. ↑ Адиз Ражабов ҳақида (Wайбаcк Мачине сайтида 2022-08-12 санасида архивланган)булутека.cом
  12. ↑ Адиз Ражабов филмиризанова.уз

Ҳаволалар