Adjaster
Бу мақола ўзбек тилининг имло қоидаларига мувофиқ ёзилмаган. Қаранг: ВП:ОРФО. |
Аджастер суғурталовчининг (суғурта қилдирувчининг) топшириғи бўйича хизмат. кўрсатувчи, ўз штатида тегишли мутахассисларга эга бўлган юридик шахс ёки профессионал билим ва малакага эга бўлган жисмоний шахс ҳисобланади. Аджастер хизматига қуйидагилар киради:
суғурта ҳодисаси юз берганидан кейин суғурта об’ектини кўздан кечириш, шунингдек, уни текшириш;
суғурта ҳодисаси фактлари ҳамда таваккалчилик ҳолатларини таҳлил қилиш;
суғурта об’ектининг шикастланиш сабабларини, шу билан бирга суғурта ҳодисаси мавжудлигини аниқлаш;
суғурта ҳодисаси мавжуд бўлган тақдирда суғурта ҳодисаси оқибатида вужудга келган шикастланиш даражаси ҳамда зарар миқдорини белгилаш;
тўланиши керак бўлган суғурта товони суммасини аниқлаш;
суғурталовчи учун суғурта ҳодисаси бўйича хулоса тузиш.
Аджастер фаолиятини суғурталовчи билан тузилган шартномага мувофиқ амалга оширади ҳамда аджастер хизмати кўрсатиш натижалари ҳисобот тарзида расмийлаштирилиб, ундан суғурталовчи зарарларининг ўрнини қоплаш ва низоларни ҳал қилишда фойдаланиш мумкин.
Аджастернинг ҳисоботида кўрсатилган хулосалар мустақил суғурта экспертизаси жараёнида қайта кўриб чиқилиши мумкин. (Ўзбекистон Республикасининг „Суғурта фаолияти тўғрисида“ги Қонунининг 9.2-моддаси)[1][2].