Adliya
Адлия (араб тилида, аъдл – адолат, тўғрилик, ҳаққонийлик, холислик деган маъноларни англатади) – судлов муассасалари, суд ташкилотлари ва улар фаолиятини англатадиган тушунча. Адлия кенг маънодаги ҳуқуқдир. Ўзбекистон Республикасида Адлия органлари фаолиятига Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги раҳбарлик қилади. Ўзбекистон Республикасининг қабул қилинган „Судлар тўғрисида“ги Қонуни (1993-йил 2-сентябр) 10-моддаси талабига кўра, Қорақалпоғистон Республикаси Олий суди, вилоятлар, Тошкент шаҳри суди, туман (шаҳар) судларининг фаолиятини ташкилий жиҳатдан таъминлаш судяларнинг мустақиллиги ва уларнинг фақат қонунга бўйсуниши қоидасига қатъий риоя қилинган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан амалга оширилади. (Яна қаранг Ҳуқуқ).
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |