Адмиралтейство:

1) (эски маъноси) кемалар қуриладиган, қуроллантириладиган ва таъмирланадиган жой;

2) флотни бошқариш идораси. Россияда 1718-йил ташкил этилган Адмиралтейство коллегияси 1802-йилдан бошлаб Денгиз Кучлари вазирлиги деб аталган. 1827-йил у Адмиралтействолар кенгашига айлантирилиб 1917-йилгача мавжуд бўлган. Англияда Адмиралтейство ҳозирга қадар мавжуд;

3) Санкт-Петербург меъморлигининг машҳур намунаси ҳисобланган бино. 1704-йил Пётр И томонидан қурдирилган. Адмиралтейство рус усталари Ф. Ф. Шчедрин, И. И. Теребенёв ва бошқаларнинг нодир ҳайкалтарошлик асарлари билан безатилган;

4) Буюк Британияда ҳарбий-денгиз кучларини бошқарувчи ва қўмондонлик қилувчи олий орган.[1]

Манбалар

  1. ↑ Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг „Адмиралтейство“, Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (А-ҳарфи). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2000–2006-йиллар.