Adolat (nashriyot)
"Адолат" — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг нашриёти. Аҳолига ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш "Адолат" маркази негизида 1992-йил май ойида ташкил этилган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қабул қилган қонунлар ва меъёрий ҳужжатлар, уларга шарҳлар, ҳуқуқий мавзулардаги маълумотномалар, ўқув қўлланмалари, луғатлар, илмий-оммабоп ва бадиий китоб ҳамда рисолаларни нашр этишга ихтисослашган. 1992—1999 йиллар мобайнида "Ўзбекистоннинг янги қонунлари", "Ўзбекистон Республикаси кодекслари", "Ўзбекистон Қонунларига шарҳлар", "Саволларга жавоблар", "Ахлоқ. Адаб. Адолат", "Ҳуқуқий меросимиз хазинасидан", "Ўзбек детективи", "Чет эл детективи" туркумидан китоб ва рисолалар чоп этди.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |