Adoleskariy
Qiyofa
Адолескарий (янги лотинча адолес-cариа, лотинча адолесcо — ўсаман, йирикла-шаман) — айрим сўрғичли ясси чувалчанглар, мас, жигар қуртининг сўнгги личинкали даври. Адолескарий оралиқ хўжайин (моллюска) танасидан сувга чиқадиган сув ўтлари, сув буйида ўсадиган ўсимликлар ёки сув тубидаги нарсаларга ёпишиб думини ташлаши туфайли ҳосил бўлади. Серкарийнинг Адолескарийга айланиш жараёни систогония дейилади. Сув ёки озиқ билан асосий хужайин (ўтхўр ҳайвонлар, баъзан одам ва бошқа сут эмизувчилар) организмига ўтган Адолескарийдан вояга етган паразит ривожланади.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |