Adolf von Baeyer
Адолф вон Баэер (талаффузи: Адолф фон Баэер) (31-октябр 1835-йил, Берлин – 20-август, Штарнберг) – немис кимёгари. Петербург Фанлар Академиясининг хорижий мухбир аъзоси (1892). Бўеқлар ва ациклик бирикмалар синтези асосчиларидан бири. 1883-йилда индигони тўлиқ синтез қилиб, унинг тузилишини аниқлади. Систрансизомерия тушунчасини амалиётга татбиқ этди. Пиррол ва пиридин асосларини, сийдик кислота гуруҳи бирикмаларини ўрганди, конденсация реаксияларини тадқиқ қилди. Баэернинг ацетилен, ароматик ва алициклик углеводородлар соҳасидаги тадқиқотлари кучланишлар назариясининг кашф этилишига олиб келди. Нобел мукофоти лауреати (1905)[1][2]
| Адолф вон Баэер | |
|---|---|
![]() | |
| Таваллуди |
31-октябр 1835 Берлин |
| Вафоти |
20-август 1917 Штарнберг |
| Соҳаси | Кимё |
| Таълими | Берлин Университети |
| Мукофотлари | Нобел мукофоти |
Манбалар
- ↑ Нобел мукофоти совриндорлари
- ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Олим ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |
